Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
8:00 — Йўлкира нархлари яна ошди — Адлия вазирлиги яна бир хориж ташкилотини огоҳлантирди
8:00 — Йўлкира нархлари яна ошди
1 июлдан Тошкент шаҳридаги жамоатчилик транспорти учун йўлкира нархлари яна кўтарилди. Оддий шаҳар уловлари ва метрода йўлкиралар 170 сўм (аввал 160 сўм эди, — Ҳаракат) қилиб белгиланди. Бу ҳолни «Тошшахарйўловчитранс» уюшмаси маъмурияти техник эҳтиёт қисмлар, ёкилги-мой махсулотларининг нархлари ошгани билан изоҳламокда.
Адлия вазирлиги яна бир хориж ташкилотини огоҳлантирди
Кеча, 30 июнда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Нидерландия қироллигининг мамлакатимиздаги бир ноҳукумат, нотижорат ташкилоти «AIDS foundation East-West» вакиллигига қонунбузарлиги юзасидан ёзма огоҳлантириш берди. Бу сигналга кўра, ваколатхона 30 кун муддатда ўзининг «ноқонуний» хатти-ҳаракатларини тартибга солиши керак.
Раҳбари Оксана Павловская бўлган бу голланд ваколатхонаси мамлакатимизда наркотик моддаларнинг тарқалишини олдини олиш, социал сўровлар ва мониторингларни амалга ошириш сингари бир қатор ижтимоий лойиҳаларни бажариб келган.
