Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонда зилзилалар кўп эмас, аммо вилоятларда қор кўчиш хавфи етарлича бор
14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ўзгидромет маълум қилишича, 2023 йил 16−18 февраль кунлари А-373 Тошкент – Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, 14−20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
– Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
– Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
– Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
– Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
– Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
– Наманган вилояти: Поп туманида;
– Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Аввалроқ, Ўзгидромет 14−18 февраль кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ватоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.
