Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Юсуф Жума: ДАЮСНИ ПОДШО ЭТГАН ЭЛ – ДАЮС БЎЛМАЙ, НИМА БЎЛАР?!…
Қақнусни подшо этган эл –
Қакнус бўлмай нима бўлар?!
Тўнғизни подшо этган эл –
Тўнғиз бўлмай, нима бўлар?!
Ҳукмдор – эл – улус юзи,
Ори йўқми – қора туси.
Даюсни подшо этган эл –
Даюс бўлмай, нима бўлар?!
Халқ – юк халқ – чош, тождори – тош,
Ўлчар Тангри – бош – оёқ – бош.
Ноқисни подшо этган эл –
Ноқис бўлмай, нима бўлар?!
Қаттиқ бўлинг – номус – орда –
Йўлбошчинггиз – БируБорда,
Азизни подшо этган эл –
Азиз бўлмай,нима бўлар?!
2023 йил, 8 февраль.
Ёлғонларга ишонмасанг,
Яшамоққа қўймайдилар.
Йўқ эркингдан қувонмасанг,
Яшамоққа қўймайдилар.
Аҳмоқларидан бўлмасанг,
Ялтоқларидан бўлмасанг,
Қулоқларидан бўлмасанг,
Яшамоққа қўймайдилар.
Истайдилар: эс бўлмаса,
Ор бўлмаса, юз бўлмаса.
Бошинг белдан паст бўлмаса,
Яшамоққа қўймайдилар.
Тоғлар этагидан тутсанг-
Тангрининг йўлидан кетсанг,
Бошинг кўкни тешиб ўтса,
Яшамоққа қўймайдилар.
Тилинг ҳақдан тўхтамаса,
Ўзларига ўхшатмаса,
Тангри мени яшатмаса,
Яшамоққа қўймайдилар.
2023 йил, 4 февраль.
Сотқин “қаҳрамон”га.
Эдинг бир балчиқда ётган бир латта,
Сенга қаламимни этганман даста.
Сени байроқ этдим,бир чоғлар шундоқ,
Кўтарган дастангни унутдинг, аҳмоқ.
Елларда ҳилпираб бош – оёғинг -кир,
Тождорнинг пойига интилдинг ғир – ғир.
Қаламим бошидан туширдим шу он,
Подшо этди сени уч – тўрт кун иштон…
Уч – тўрт балчиқдошинг эслашар узоқ:
Бир замон биздан ҳам чиққан деб байроқ…
Қаламим бошида байроқ бўлган кўп,
Кўнглим ҳеч биридан тўлмади – нохўб.
Элда йўқ тоза бош – оқ дил – андоза,
Ҳатто байроқ учун латта йўқ тоза…
2023 йил.
