Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Шу йилнинг май ойида йиллик инфляция 11%га етгани маълум қилинибди, бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси хабар берибди
Май ойида йиллик инфляция 2021 йил августидан бери биринчи марта 11%лик кўрсаткичга қайтибди. Ўтган ойда инфляция ноозиқ-овқатлар соҳасида энг кучли бўлган экан — 1,3%. Озиқ-овқатлар 1,2%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлашибди.
Май ойининг инфляция даражаси 2017 йилдан буён май ойи учун қайд этилган энг юқори инфляция кўрсаткичи ҳисобаланар экан.
Йиллик инфляция даражаси эса 2021 йил августидан кейин биринчи марта 11%лик кўрсаткичга қайтган.
Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 5,5%ни ташкил қилган, ўртача ҳар ойда 1,1%дан.
Май ойида инфляция ноозиқ-овқатлар соҳасида энг кучли бўлган — 1,3%. Озиқ-овқатлар 1,2%га, хизматлар эса 0,4%га қимматлаган.
Озиқ-овқатлар таркибида ой давомида гуруч (2,0%), ун (9,6%), сут (2,2%), пахта ёғи (2,3%), писта ёғи (2,5%), шакар (4,3%), картошка (3,3%), пиёз (8,9%), ва сабзи (7,2%) юқори даражада қимматлагашибди.
ЭНГ ҚИЗИҒИ, нархлар қанчага ортгани умуман тилга олинмаган, фақат фоизлар ТИЛГА олингани айтилибди. Шунақа ишлар, одамларга ОДДИЙ НАРСАЛАР ҳам хабар қилинмаган.
