Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Юсуф Жума: РОССИЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ТАҲДИД БОРМИ?! ДЕПУТАТЛАР ҲАҚ – КОНСТИТУТСИЯНИ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТ!!!
Марказий Осиё – санксиялардан озод Россия.
Марказий Осиё – Путиннинг дунёга очиқ йўллари.
Марказий Осиё – Россиянинг хом-ашё базаси.
М.О.нинг ер ости бойликлари – олтину урандан –
кўмиру оҳаккача – барча конлари Кремль мулки.
Дунёга сотаётган газу неъфти М.О.ники.
М.О.нинг ягона ҳақиқий президенти – Путин.
Сохта сайлов билан сайланган беш югурдак “президентлар”
Путин танлаган ва тайинлаган сотқинлар.
М.О.да сотқинбоши – Ш.М.
Россия ўз хом-ашъё базасига уруш очадими?!
Навойи кон – металургия корхонаси –
Кремлнинг олтин кони.
Ўз олтин конига ўрис бомба ёғдирадими?!
Бутун М.О. – Путиннинг Навойи олтин кони.
Азовстал эмас.
Бу ерда Азовсталдаги эрлардан биронта йўқ.
Эркаги қулликка, урғочиси чўриликка ва ҳатто
фоҳишаликка кўнган элда эрлар нима қилсин?!
Борлари ё ВАЛИЖОН КАЛОНОВдай ( бу эрнинг
хўрланиши ва тақдири шахсан Ш.М. ва қудаларининг
бўйнида…) жиннихонада, ё украиналиклар билан
елкама-елка жанг этмоқдалар – ўзбекнинг
бу эрларига Тангрининг олқиши бўлсин!!!
Ва Ўзи асрасин!!!
Кўпчилик гумроҳлар ё Ўзбекистонни мустақил
деб кўрсатишга уринаётган ялтоқилар таҳдид
ҳақида вайсашмоқда…
Эсизки – булар ичида четдаги вайсақилар ҳам
бор. Юртдаги аҳмоқ четга чиққач доно бўлиб
қолмайди…
Қўрқманг, эй сотқин, далла гала!
Сиздан ўлим ҳам, уруш ҳам жирканади.
Сотқинлик – даюслик уруш ва ўлимдан кўра
оғир жазо – Улуғ Тангрининг энг даҳшатли
қарғиши…
Фақат Ш.М.га ўхшаган номуссиз кимсалар
хоинлик билан фахрланиб яшайверадилар…
Сўроқсиз дорга тортилишга лойиқ айрим
депутатлар конститутсияни ўзгартириш
тўғрисида аккиллай бошладилар –
КГБнинг бу итлари ҳақ.
Путин бир ўзгартириб, Ш.М.ни “президент” этди.
Энди яна ўзгартириб, Ш.М.ни умрбод югурдак этмоқчи.
Ш.М. – энг тўғри йўл – элу-юртга юракдан
ишлаш!
Иккинчи йўл йўқ!
Ҳокимияти яқинда тугайди ва менинг битганларимни
эслайди….
Умрбод президент бўламан, мендан сўнг Алишер
Усмонов шарафига Алишер қўйилган ўғлим бўлади,
деган ўйда яшаб, ўзини-ўзи шарманда этмасин.
Токи ундан кейин ўғли қизил юз билан яшасин…
Путиннинг ядроси ҳам уни асраб қололмайди.
Путиннинг ядроси – Путинни ҳам асраб қололмайди.
Озгина кўркидан кеккайган айрим аёллар
эркакларга керак нарса фақат менда бор деб доғда
қолади. Аслида у нарса ҳар бир гўзалда бўлади…
Путин ҳам шундай – ядро фақат менда бор деб
ўйлайди.
Оддийгина қуролдан бошқа қуроли йўқ мардона
Украина элидан ярим миллионлик қўшин, қанотли
ракеталар, кемалар, самолётлар билан енгилиб
шармандаси чиқди.
Шунчаки қотил – қуролсиз тўғри ўйларни,
қуролсиз сурияликларни ўлдирган қотил
ўзини саркарда санади – калта ақли шарманда этди…
Айрим чет разведка идоралари ҳозир урушни
шахсан Путин бошқаряпти – демоқдалар.
Йўқ, бошиданоқ шахсан ўзи бошқарди ва
енгилди.
Мен Ш.М.га кўп ёздим:
Суянганинг тоғ бўлса ҳам чўкаётган тоғ бўлса
суянма деб…
Алқисса, конститутсияни зудликда ўзгартириш шарт.
Унга бир жумла қўшиш етарли:
Сотқинларни дорга тортиш шарт – деган жумлани.
Шу асосда – энг биринчи бош сотқин Ш.Мни,
КГБ сайлаган барча депутатларни,
барча номуссиз сохта шоир – ёзувчиларни…
Ш.М.нинг ўрис босқинчиларига ўрнатган
номуссизлик ёдгорлиги учун, юртни ўрисга
сотгани учун, бошқаларни шунга
рози бўлиб яшаётганлари учун, дорга тортиш
қарорини қабул қилмоқлари шарт.
Ва ҳар бири ўзини-ўзи осса – фарзандлари
бош кўтариб юра оладилар…
2022 йил,25 май.
