Ўзбекистонда шу йилнинг тўрт ойида энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинибди

Шу йилнинг январь-апрель ойларида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилибди. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси эълон берибди.

Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда – 28 690 дона.

Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

– “Lacetti-Gentra” – 26 305 дона;
– “Damas” – 23 534 дона;
– “Nexia T-250” – 7 195 дона;
– “Spark” – 4 020 дона;
– “Volkswagen Caddy” – 80 дона.

“Lacetti-Gentra” автомобилини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошгани ҳам алоҳида урғуланган.

Бундан олдин Ўзбекистонда автомобиллар экспорти камайгани, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошгани хабар қилинган экан.