Юсуф Жума: Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ ва бошқалар!

Ҳамон ўрни бўшдир Ибн Синонинг,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.
Ўрни бўш Беруний – онги дунёнинг,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.

Ёвузлик қонини тўкди Темурбек,
Хун буғига чўкди – чексиз тўққиз кўк,
Осмонлар ташнадир – очун истар эрк,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.

Бобурбек – чериксиз ўспирин бола,
Империя қурди, руҳига қуллуқ!!!
Юз йиллар Тангрига этсак ҳам нола,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.

Оламни яратган олти кунда Чин,
Эр яратиш дунё қуришдан қийин –
Минг йиллар етмади – армон – КУЛТЕГИН,
Ҳамон иккинчиси тўғилгани йўқ.

2021 йил

* * * * *

Бир қўтонда минг бир пода,
Оти эшакдан тўғади.
Турли жонзот, йўқ бир тоза,
Ити пишакдан тўғади.

Оққушлар калхатлар билан,
Қарғаю -зоғ – иллат билан,
Осмони шайтанат билан,
Шери кўппакдан тўғади.

Динсизликдир – йўл – динлари,
Тутилгандир ой – кунлари,
Бургутлару лочинлари
Калтакесакдан тўғади.

Йўлбарси тўғар тўнғиздан,
Олисдир ору – номусдан,
Урғочилар урчир ҳездан,
Қачон эркакдан тўғади?!

Сўзимни йўйманг ёмонга,
Кўнглим – кўшк ТАНГРИ – хоқонга,
Ўзи кон барча хирмонга,
Деманг – элакдан ёғади.

2021 йил,12 декабр