Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 390,7 минг туғилиш қайд этилибди, уларнинг 8527 нафари эгизаклар. Биринчи ўринда – самарқандликлар, охирги ўринда – сирдарёликлар!
Давлат Статистика Қўмитаси маълум қилишича, ушбу даврда энг кўп эгизак Самарқанд вилоятида, энг кам эгизак Сирдарё вилоятида туғилибди.
Мана ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони (январь—июнь ойларида):
— Самарқанд вилояти — 1100 нафар;
— Фарғона вилояти — 992 нафар;
— Андижон вилояти — 867 нафар;
— Қашқадарё вилояти — 812 нафар;
— Наманган вилояти — 715 нафар;
— Тошкент вилояти — 713 нафар;
— Сурхондарё вилояти — 640 нафар;
— Тошкент шаҳри — 586 нафар;
— Бухоро вилояти — 426 нафар;
— Жиззах вилояти — 415 нафар;
— Хоразм вилояти — 381 нафар;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 369 нафар;
— Навоий вилояти — 283 нафар;
— Сирдарё вилояти — 228 нафар.
Хуллас, бунақа туғилиш билан тезда олға кетиш қийин, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ишни тузатиш керак.
