13 май – Рамазон Ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди

Қайд этилишича, Рамазон Ҳайити нишонланиши муносабати билан 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари жамоат транспорти ҳаракатини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:

– 2021 йил 13 май – дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00дан бошланади;

– 2021 йил 14 май – дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

– 2021 йил 15 май – дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

– 2021 йил 16 май – дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 13 май куни нишонланади. 14-15 май кунлари ҳам ишланмайдиган кунлар деб белгиланди. 16 май эса якшанба.

Рамазон Ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.