Ўзбекистонда карантин 2020 йил 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди

Республика Махсус Комиссиясининг 14 майдаги қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

“Қизил” тоифадаги ҳудудларда:

— якка тартибдаги ҳунармандчилик;
— автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
— электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
— ижара ва лизинг хизматлари;
— бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш.

“Сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

— риэлторлик фаолияти;
— реклама ва маркетинг фаолияти;
— хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
— меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
— парк ва истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00дан 20-00га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади.

“Яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

— очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
— компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
— музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
— ветеринария хизматлари;
— биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

Манба: Kun.uz