Хитойда COVID-19 деб номланган коронавирусдан ўлганлар сони 2 минг 345 га чиқди

Бу мамлакатнинг Соғлиқни Сақлаш Давлат Қўмитасига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бугунга қадар коронавирусдан ўлганлар сони 2 минг 345 га чиқибди, бу касаллик юққанларнинг сони 76 минг 228 бўлибди.

Сўнги кеча-кундузда яна 397 киши бундай касалликни юқтиргани, 109 киши оламдан ўтгани ҳам хабарларда айтилган.

Бу хабарга қўйилган расм Reuters агентлигига оид.