Бугун 25 сайлов округида Қонунчилик Палатаси депутатлигига 2-чи тур сайловлари бўлади

Маълумки, 1-чи тур сайловлари 2019 йил 22 декабрда масхарбозлик руҳида ўтказилган эди. Ўшанда Қонунчилик Палатасининг 150 депутатидан 125 нафари сайланган, қолган 25 округда 2-чи тур сайловлари 5 январда бўлиши билдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Сайлов Комиссияси ўша кунги натижалар бўйича «Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик Партияси»дан — 42 нафар, «Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” Демократик Партияси»дан — 34 нафар, «Ўзбекистон “Адолат” Социал-Демократик Партияси»дан — 20 нафар, «Ўзбекистон Халқ демократик Партияси»дан — 18 нафар, «Ўзбекистон Экологик Партияси»дан — 11 нафар депутатни рўйхатга олганди.

Очиғини айтиш керак, 25 округда 2-чи тур сайловларига тайёрланиш ҳам 1-чи турдаги каби масхарабозлик руҳида ва шаклида ўтказилди, сайловга тайёрланиш жараёнлари ҳеч қаерда ёритилмади ҳисоб.

Нима бўлса ҳам, билиш керакки, бугунги сайловларда қуйидаги партиялардан номзодлар иштирок этади:

— Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси — 15 номзод,
— Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” Демократик Партияси — 11 номзод,
— Ўзбекистон “Адолат” Социал-Демократик Партияси — 10 номзод,
— Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси — 9 номзод,
— Ўзбекистон Экологик Партияси — 5 номзод.

2-чи тур сайлови ўтказиладиган сайлов округларининг рўйхати билан шу манзилда танишиш мумкин — elections.uz/uz/lists/view/2220.

Биз ҳамма сайловчиларга мурожаат қилиб, имкон доирасида 2-чи тур сайловларига ҳам қатнашмасликни тавсия этамиз.