Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Юсуф Жуманинг ўзбеклар ҳақидаги янги шеъри: Жанг этмаган эл қул бўлар
ЮСУФ ЖУМА: ЖАНГ ЭТМАГАН ЭЛ ҚУЛ БЎЛАР
Қон кечилса йўл йўл бўлар,
Ҳосили — Ҳақ — Эрк мўл бўлар.
Қулдор бўлар жанг этган эл,
Жанг этмаган эл қул бўлар!
Сор қон кечиб – сор — шонлидир,
Шер қон кечиб — шер — шонлидир,
Эр қон кечиб — эр шонлидир,
Жанг этмаган эл қул бўлар!
Қуён урушдан қочади,
Ҳамма қонини ичади.
Қўрқоқлик элни бичади,
Жанг этмаган эл қул бўлар!
Қўлми қуллуқ этган қўллар
Қўлми қуллик этган қўллар
Қўлдир — қилич тутган қўллар
Жанг этмаган эл қул бўлар!
Ор йўлидир — энг тўғри йўл,
Элмисан ор йўлида бўл.
Номуссиз эл — ҳаммага қул,
Жанг этмаган эл қул бўлар!
Журъат билан — бургут билан,
Юрак билан — нор — ўт билан,
Тангри билан — ўгит билан
Жанг этмаган эл қул бўлар!
17. 07. 2017
Yusuf Juma: Jang etmagan el qul bo’lar
Qon kechilsa yo’l yo’l bo’lar,
Hosili — Haq — Erk mo’l bo’lar.
Quldor bo’lar jang etgan el,
Jang etmagan el qul bo’lar!
Sor qon kechib – sor — shonlidir,
Sher qon kechib — sher — shonlidir,
Er qon kechib — er shonlidir,
Jang etmagan el qul bo’lar!
Quyon urushdan qochadi,
Hamma qonini ichadi.
Qo’rqoqlik elni bichadi,
Jang etmagan el qul bo’lar!
Qo’lmi qulluq etgan qo’llar
Qo’lmi qullik etgan qo’llar
Qo’ldir — qilich tutgan qo’llar
Jang etmagan el qul bo’lar!
Or yo’lidir — eng to’g’ri yo’l,
Elmisan or yo’lida bo’l.
Nomussiz el — hammaga qul,
Jang etmagan el qul bo’lar!
Jur’at bilan — burgut bilan,
Yurak bilan — nor — o’t bilan,
Tangri bilan — o’git bilan,
Jang etmagan el qul bo’lar!
17.07.2017
