Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Англияда спорт саройида 22 кишини ўлдирган мусулмон террорист Салман Абедининг расми эълон қилинди
Кечаги хабарлармизда Англиянинг Манчестр шаҳридаги спорт саройида ўзини ўзи портлатиб 22 кишини ўлдирган ўлимчи-террористнинг исми Салман Абеди эканлигини билдирган эдик. Ҳозир унинг расми ҳам эълон қилинди. Салман Абуди Манчестерда яшаётган ливияликлар оиласида туғилган экан.
У 2-3 ҳафта аввал Ливияга кетиб, терактдан бир неча кун аввал Манчестерга қайтгани ҳам аниқланибди. У Ливияда террористларнинг лагеридан дарс олиб келмадими деган шубҳалар ҳам бормиш. Демак, полиция ва хавфсизлик хизматлари у ҳақида кўп нарсани биладилар, аммо номаълум нарсалар ҳам етрали.
Салман Абуди қўлда қилинган ва метал парчалари билан тўлатилган портлатгични портлатган. Портлашда ҳалок бўлганларнинг ичида 8 ёшли қиз ҳам бор, аммо уларнинг кўпчилиги 13-18 ёшдагилар эканлиги ҳам айтилмоқда.
