Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонда турклар осмонидан “қора булут” тарқади шекилли, «Bonitо-kebap» қайта очилди
Ўтган йилнинг сентябрь ойида пойтахтнинг Себзор массивида жойлашган "Bonitо-kebap" (собиқ Анқара) турк кафеси ёпилганди. Ўз вақтида турк ишбилармонларига нисбатан бошланган тугатиш кампанияси даврида ёпилган бу емакхона кечадан яна иш бошлади. Мазахўракларнинг кўнглини чоғ қилаётган бу ҳодиса ортида нима бор: турк ишбилармонларига айрича муносабат ўзгардими ёки кафе очилишининг бошқа сабаби борми, ҳали буниси номаълум.
Кафе менежери Акбар шу пайтга қадар емакхонининг таъмирда бўлгани, унинг ёпилишида сиёсий сабаблар йўқлигини айтмоқда.
