Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбек тили Интернетда йўқ қилинмоқда
Бу мавзуни тўла анализ қилиш учун ҳозир имкониятимиз йўқ. Аммо, баъзибир мисоллар ўзбек тили Интернетда йўқ қилинаётганини очиқ-ойдин кўрсатмоқда:
– Ўзбек тилида энг кўп маълумот тарқатадиган Olam.uz сайти бекитилди.
– Uzdaily.com сайтининг умуман ўзбекча саҳифаси йўқ.
– Gazeta.uz сайти янги йилдан бери, яъни 50 кун ичида ўзбек тилида роппа-роса 3 дона (!!!) хабар тарқатди. Рус тилида эса кунига 5-6 та хабар тарқатилади.
– 12.uz сайти одатда кунига 6-7 хабар тарқатса, ўзбек тилида 2 ёки 3 та хабар тарқатарди. Аммо, кеча, яъни 19 февралда русча 10 та хабар берилган бўлса, ўзбекчада битта ҳам берилмади.
– Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги сўнги 7 кунда рус ва ўзбек тилларида нечтадан хабар тарқатганини кўринг:
Февраль 13 14 15 16 17 18 19
Русча 4 3 5 1 0 2 5
Ўзбекча 1 2 1 0 0 1 0
Шунақа ишлар, азиз қорамоллар!
