Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Остоналиклар меҳнат муҳожирларини келгингдилар дейишмайди
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги билдиришича, шу йил июль ойида Остона шаҳрида ўтказилган сўровнома натижалари жуда қизиқ чиқибди. Масалан, турли саволларга берилган қуйидаги жавоблар диққатга сазовор:
Муҳнат муҳожирлари шаҳарликларнинг ўзи истамайдиган ишларни қилишади – 30,3%
ММлар арзон ишчи кучидир — 40%
ММлар қурилиш секторини тўлатишмоқда — 27,3%
ММлар туфайли уйини кирага берганлар фойда қилмоқда — 15,2%
ММлар туфайли жиноятчилик ошмоқда – 25%
ММларга нейтраль муносабатда бўлганлар — 68,4%
ММлар туфайли ижтимоий конфликтлар чиқиши мумкин — 41,5%)
Агентлик мухбири остоналиклар ММларни “келгиндилар” демаганидан мамнунлигини билдирган. Нега ҳам дейишсин. Ахир, каттагина қисми ўзбек бўлган эмэмлар – қулларку.
