Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Интернетга кириш тезлиги бўйича Кореядан 30, Қозоғистондан 3 баравар орқадамиз
Хабар агантликлари Pando Networks компанияси Интернетга кириш тезлигини ўрганиш бўйича ўтказган тадқиқотнинг натижаларини эълон қилдилар.
Энг катта тезлик Жанубий Кореяда – 2202 килобайт/секунд. Баъзи мамлакатларга оид рақамлар қуйидагича:
2. Руминия — 1909 кб/с
3. Болгария- 1611 кб/с)
4. Литва — 1462 кб/с)
6. Япония — 1364 кб/с
16. Россия — 761 кб/с
26. АҚШ — 606 кб/с.
Қозоғистонда тезлик 212 кб/c, Ўзбекистонда — 73 кб/с, Туркманистонда — 72 кб/c.
Аҳволимизга қаранг: Кореядан 30, Қозоғистондан 3 баравар орқада, Туркманистон билан баробармиз.
Аслида, фақат Интернет эмас, ҳамма соҳаларда аҳволимиз шундай.
