Ислом Карим Кремль билан ҳарбий алоқаларни кучайтирмоқчи

Бу ҳақда бугунги расмий хабарлардан маълум бўлди. Оқсаройда Россиянинг Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги раҳбари Михаил Дмитриевни қабул қилган Ислом Карим ўрислар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кучайтириш ҳақида гапирибди. Ўрис томони мамлакатимиздаги қуролсозлик ва техник муассасаларни модернизация қилишга кўмак бради. Бу ҳақда Тошкентга Медведов келганидаёқ келишиб олинган кўринади.