Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Эрон сунъий ер йўлдоши учирди
Reuters агентлиги Эроннинг араб тилида ишлайдиган ал-Алам телеканалига асосланиб билдиришича, бугун Эрон “Rasad-1” исмли сунъий ер йўлдоши учирди. У ҳозир 260 км баландликдаги орбитада айланмоқда.
Эрон биринчи сунъий йўлдошини 2008 йилда учирган эди. Шундан бери камида 3 сунъий йўлдош учирилгани ҳақида хабарлар бор.
