Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистондаги автозавод янги русумдаги автомашина ишлаб чиқаради
Асакадаги GM-Uzbekistan (Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси) автомобил заводида янги русумдаги автоулов ишлаб чиқарилади. “Ўзавтосаноат” компанияси молиялаштирган 136 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мазкур лойиҳа маҳсулоти бўлган автоулов — GSVEM седани бўлиб, уни конвейр асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2013 йилда тугалланади. GSVEM седани автозавод ишлаб чиқараётган еттинчи русумдаги машинадир, дейди мухбиримиз.
