Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Сўм сомонга айланмоқда, “қора бозор”да доллар қутурди
Бугун Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати мустақиллик йилларидаги рекорд даражасига кўтарилди: 100 АҚШ доллари — 250 000 сўм. Валютафурушлар бу ҳолни АҚШ пул бирлигига эҳтиж ортаётгани, баҳор муносабати билан тужжорларнинг ғимирлаб қолгани билан изоҳламоқда. Расмий курслар эса ҳамон ўша-ўша: 100 АҚШ доллари — 168 900 сўм.
Энг йирик купюраси 1000 сўм бўлган миллий валютамиз сомонга айланаркан, унинг номини ҳам тожикларнинг “сомони”сига ўхшатиб, “сомон” деб атайверган маъқулмикан, дейди мухбиримиз
