Италия пластик халтачаларни ишлатишни тақиқлади

La Repubblica газетасининг хабарига кўра, Италияда шу йил 1 январдан бошлаб полиэтилен халтачаларни ишлатиш тақиқланди. Уларнинг ўрнига биологик емириладиган материаллардан тайёрланган халтачалар келади.

Италиядан ташқари Франция ва Японияда ҳам полиэтилен халтачалардан фойдаланиш тақиқланган.