Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонга қаҳратон қаҳрини сочмоқчи, уйлар совуқ забтига тайёр эмас
Синоптиклар хабарига кўра, Ўзбекистонда шу ҳафтанинг дам олиш кунлари ёмғир аралаш қор ёғади ва ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича -12, -14 даражага қадар тушиб кетади. Шу кунларда пойтахт Тошкентда кўп қаватли уйларнинг томини қайта ёпиш, иситиш тармоқларини совуққа тайёрлаш ишлари бормоқда. Бироқ акарият уйлар совуққа тайёр эмас, совуқларнинг шу кунларда яна-да кўпайган дайди (бомж)ларга қимматга тушиши айтилмоқда. Совуқнинг дараги эшитилган шу кунларда иссиқ кийим-бошларнинг бозори чаққонлашди, нархлари осмонга сапчиди.
