GM-Uzbekistan тўққиз ойда 160 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди, 54 мингини Россияга сотди

Асакадаги АҚШ ва Ўзбекистоннинг қўшма корхонаси шу йилнинг 9 ойида 160,831 минг автомобиль ишлаб чиқарди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,2 фоизга кўпдир. Ишлаб чиқарилган автомобилларнинг сони турларига қараб шундай тақсимланибди:

Nexia — 67,580 минг, ортиш 5,7%
Matiz — 53,781 минг, ортиш 10,7%
Damas — 15,729 минг, камайиш 6,8%
Lacetti — 18,037 минг, ортиш 32,2%
Captiva — 1,631 минг, ортиш 2,2 баробар
Epica — 2,861 минг, ортиш 3,5 баробар
Chevrolet Spark – ишлаб чиқариш бошланган шу йил августдан бери 1212 дона.

9 ой ичида GM-Uzbekistan Россига 54,564 минг автомобиль сотибди.

Бу ҳақда ҳукуматга боғлиқ uzdaily.uz сайти хабар тарқатган.