Ўзбекистон армияси қирғизлардан тозаланмоқдами?

Ишончли манбадан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таркибида хизмат қилаётган қирғиз миллатига мансуб барча зобит ва аскарларни эгаллаб турган лавозимларидан бўшатиш ҳақида буйруқ олинган.

5 йил давомида Республика Мудофаа вазирлигида юқори лавозимлардан бирида ишлаб келган асли андижонлик катта лейтенант Шуҳратбек Комилов (исм-шарифи ўзгартирилган, аммо унинг асл исми-шарифи бизга маълум — "Ҳаракат") миллати қирғиз бўлганлиги учун ишдан ҳайдалган ҳарбийларнинг биринчи гуруҳидан, балки, биринчисидир. У ҳозир ишсиз.

Ўзбекистон ҳукумати қирғиз фашистлари томонидан қирғин қилинган ўзбекларни ҳимоя қилмасдан миллатга хиёнат қилган эди. У энди оддий ўзбекистонлик қирғизлардан ўч олиш йўлини танлаган бўлса, бу катта хатодир, фашистларга тенглашишга интилишдир.