“Бирлик” раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов юрак хуружига дучор бўлди

“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Қашқадарё вилоят ташкилоти раиси Дайнов Ташанов юрак хуружи касалига дучор бўлди. У ҳозир Қашқадарё вилояти Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказида даволанмоқда, аҳволи ўнгланиб бормоқда. Ҳаёти учун хавф йўқ.

Партия раиси Абдураҳим Пўлат сафдошининг яқинлари билан алоқада бўлиб, унинг аҳволидан хабардор бўлиб турибди.