Кечагина ўтган кунимиз

Аҳамияти йўқ хабар: Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ИШИДга қўшлибди

Яқинда Афғонистонда иш бошлаган мухбиримиз хабар қилишича, бу ерда яшайдиган ўзбеклар ичида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) шу пайтгача сафдоши бўлган Толибондан воз кечиб, ИШИДга қўшилганмиш деган гаплар юрибди. Бўлиши мумкин, чунки, ЎИҲдан жиддийроқ қадам қилишни кутишнинг ўзи ножиддийлик бўларди. Қолаверса,…

Озорбайжонда ҳам Сталинча диктатура тикланмоқда, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистларга қарши уруш эълон қилинган, мухолифат эса тарқоқ, яна Абдураҳим Пўлат ҳақли чиқмоқда

Аввалги хабарларимизда, масалан, шу йил 26 февралдаги хабаримизда, бир маҳаллар Озорбайжон Халқ Фронтининг Бош котиби вазифасини ҳам бажарган, ҳозир эса Тинчлик ва Демократия Институтининг директори бўлган Лейла Юнус 2014 йил 31 июлда ҳибсга олингани ва унга гўёки 1992 йилдан бошлаб,…

Урганчда кечки концерт пайтида юз берган ҳалокатда ўлганлар ҳам бор

Бу ҳақдаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қисқача хабари қуйидагича: 2015 йил 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида кечки концерт вақтида кўприк устида кўп одам тўпланганлиги туфайли кўприк ён панжараларининг бир қисми бузилиб тушган. Оқибатда…

ИШИД яна 300 кишини ўлдирди, расмийлар БМТга арз қилди, ўзбекнинг ақлсизлари ҳам шундай қилган эди

Жаҳон ахборот воситалари кеча, яъни шанба куни ИШИД Мосул шаҳрида 300 кишини қатл қилганини эълон қилмоқдалар. Ироқ ҳарбий кучларининг расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарда айтилишича, қатл қилингларн Ироқнинг Марказий Сайлов Комиссияси аъзолари экан. Уларнинг ичида 50 аёл ҳам бор. ИШИД уларни…

Тошкентни “шоҳ кўча”ларга тўлдириб шохимиз чиқмади, энди навбат Пушкинга келибди, “-ов”ларнинг навбати қачон келади?

Ўзбекистонда “Бирлик” халқ ҳаракатининг кураши натижасида, Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан, мустақилликдан аввалоқ ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинган эди. Мана энди Тошкентнинг харитасига қаранг. Энди бизда, масалан, проспектлар йўқ. Ҳаммаси “шоҳ кўчага” айлантирилган. Кўкрагимизни кериб, бошимизда тўнтарилган декча…

Қизиқ: Тожикистон Ҳиндистон билан ҳам ҳарбий ҳамкорлик қилмоқда

Бу мамлакат ахборот воситалари билдиришича, шу кунларда Тожикистонда Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам бор. Аммо, улар бу ерга бир неча кунга келишган ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамда бу мамлакатда доимий турадиган Россиянинг 201-чи дивизиясидаги рус ҳарбийлари билан Тожикистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг 22 йиллигига боғишланиб,…

АҚШда ишсизлик даражаси энг пастга тушди, аммо Нью-Йорк биржасининг бу билан иши йўқ каби

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, АҚШда ишсизлик даражаси иқтисодий кризисдан кейин энг пастга тушди ва 5,3 фоиз бўлди. Фермерлик соҳасидан ташқари, умумий иш ерлари сони охирги ойда 215 мингга ортибди, одамларнинг ўртача соатлик иш ҳаққи 5 центга ошибди, уларнинг ҳафталик ишлайдиган…

Қобулда кеча бошланган терактларда ўлганлар сони 50 дан ошди, Толибон тинчлик истаётгани йўқ

Кеча жума куни Қобулда Ҳарбий Академия биноси олдида ўлимчи-террорист ўзи билан бирга 40 қа яқин одамни портлатиб ўлдирганди. Уларнинг ичида Академия курсантлари ҳам бор. Бу ҳақда хабарга тарқатган Reuters Агентлиги, икки кун ичида яна бир нечта терактлар бўлгани, нишонда полициядан…

Совуқ уруш авжига чиқмоқда: Польшада АҚШнинг ҳарбий базаси яратилади

“Речь Посполита” газетаси Польшада АҚШнинг бронетанк қўшинлари турадиган база очилиши мумкинлиги ҳақида ёзса ҳам, аслида, бундай база яратилиши аниқ каби кўринмоқда. Кейинги вақтдги жараёнларнинг ривожланиши буни исботламоқда. Бу газетанинг қўлига Польша ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Цеханува шаҳар мэрига ёзган хати…

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига киришда конкурс/рақобат борми?

Аввалги хабарларимизда Қозоғистон олий таълим муассасларининг давлат гранти учун 32 минг ўринга 60 минг абитурент ҳужжат топширганини рақобат/конкурс борлигининг кўрсатгичи сифатида ибрат қилиб кўрсатгандик. Хабаримизда конкурс даражасининг юқорилигини мамлакат равнақи гарови экани тилга олар эканмиз, “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати Ўзбекистонда…