Кечагина ўтган кунимиз

Ucell-нинг Ўзбекистонда ишини давом эттириш нияти мавҳум, аммо Azercell Telekom Озорбайжондан кетмоқчи эмаслиги аниқ

Ислом Карим оиласига катта пора бериш эвазига Ўзбекистонда иш бошлаган Швеция-Финландия қўшма корхонаси TeliaSonera МДҲда ўз фаолиятини тугтиш ниятида эканлигини аввалги хабарларимизда билдирган эдик. Аммо, бу ширкатнинг Ўзбекистондаги бўлими Ucell ўз ишини тўхтатмаслигини эълон қилди. Озорбайжонда ҳам шундай бўлмоқда. TeliaSonera…

Қозоқча ва МДҲча масхарабозлик: Нурсултон Назарбой дунёдаги аҳволнинг, МДҲ эса ислом терроризмининг моҳиятини тушунмасдан бир нарсалар қилмоқчилар

Нурсултон Назарбойнинг ҳам, МДҲнинг ҳам, истаги олқишга сазовор, аммо унутмайликки, ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Донишмандлар Кенгаши деб номланган ташкилот аъзолари билан учрашув ўтказибди. Бу ҳақда хабар тарқатган қозоқ агентликлари Донишмандлар Кенгаши деган нарса қаердан…

“Ҳаракат” ҳақ чиқди: Европага қочиб келаётганларнинг бешдан тўрти оддий қочқин эмас, қашшоқликдан фарорвонликка қочаётган мусулмонлар

Ҳозир дунёда “қочқин” деганда сиёсий, диний, гомосексуал сабаблар билан ўз мамлакатидаги мавжуд режимнинг босим остида қолиб, қамалиш ёки ўлдирилиш хавфидан қутилиш ниятида қочаётганлар ёки катта қонли уруш бўлаётган жойлардан қочаётганлар тушунилади. Сўнги йилларда Осиё ва Африкадан Европага қочиб келаётганларнинг сони…

Юсуф Жума: Турклар қирдими, қирилди?!

  Уч юз йилдан ошиқ вақт мобайнида Марказий Осиёни қонга ботирган, ҳамон – Марказий Осиё турклари қирғини устида турган, Андижон ва Ўш фожеаларини ҳам маънан бошқарган, турклар ери бўлган Қиримни яқинда босиб олган ва бу ердаги эгилмас туркларни (Қирим татарларини)Ватандан…

БЕКОБОД СУДИ ИККИ МИЛИИЯ ХОДИМИНИ ЖАЗОЛАДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – №30 18.09.2015)

Шу йилнинг 16 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод тумани суди Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБга қарашли тергов ҳибсхонасининг икки нафар тезкор ходими – Зокир Кубаев ва Ҳасан Тошматовни уч йил ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга ҳукм қилди.…

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишлонланади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба куни байрам қилинади. Президент Ислом Каримнинг бугунги қарорига кўра, 24 сентябрь мамлакатда дам олиш куни деб белгиланган. Ҳайит намози 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат…

Қизиқ: Татаристон Президентининг инаугурацияси бўлиб ўтди

Ўтган якашанба куни Россиянинг кўпгина минтақаларида маҳаллий сайловлар ўтказилди, жумлардан, Россия Федерацияси таркибида аввал автоном республика, 1992 йилдан бери республика (давлат) ҳисобланадиган Татаристонда ҳам давлат раҳбари сайланди. Бугун яна бир муддатга сайланган Рустам Миннихановнинг президентлик лавозимига расман ўтириш маросими, яъни…

Ўзбеклар яна мобил-инқироз арафасида: Ўзбекистондаги Ucell компанияси отдан тушса ҳам, эгардан тушмоқчимас

TeliaSonera нинг бугунги баёнотидан сўнг Ucell Ўзбекистондан чиқиб кетиши деярли маълум бўлди. Аммо Ucell компанияси гўё бундан хабарсиз ёки отдан тушса ҳам, эгардан тушмоқчимас. Хусусан, компания бугун тушдан сўнг оммавий ахборот воситаларига: “Ucell компанияси ўз мижозлари ва ҳамкорларини ишонтириб айтадики,…

Халқаро Валюта Жамғармаси расмий Тошкентни хорижий валютани эркинлаштиришга чақирди, аммо Ўзбекистон бунга қодир эмас

Штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган Халқаро Валюта Жамғармаси кеча эълон қилган баёноти орқали Ўзбекистон ҳукуматини конвертация ва валюта алмаштириш курсини эркинлаштириш, шунингдек, барча валюта чекловларини бекор қилишга чақирди. Халқаро молия институти Ўзбекистон ҳукуматини инфляция хуружини баратарф этиш юзасидан кескин пул-кредит сиëсати ўтказишга…

Ўзбекистонда бензин васвасаси: “Ўзнефтмаҳсулот” одамларни тинчлантиришга уринмоқда

Мамлакатимизнинг вилоят, туман ва чекка ҳудудлари аллақачон бензин дефицитига кўниккан, бу ерларда бензиннинг муқобил нархлари аллақачондан бери амал қилади. Аммо энди пойтахт Тошкент ҳам ана шу араённи бошдан кечирмоқда. Қарийб бир ойдан бери ьензин тақчиллиги ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари…