Кечагина ўтган кунимиз

Нурсултон Назарбой Нью-Йоркда буюк ишлар қилмоқда, аммо ножиддийлари ҳам бор, Ислом Карим эса инидан чиқмайди

Қозоғистон Президенти 27 сентябрда Нью-Йоркга келгандан бери дунёнинг сиёсий лидерлари, жумладан, АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашувлар, Бош Ассамблея сассияси ва сессия атрофида ўтказиладётган турли саммитларда нутқ сўзлашдан ташқари, АҚШлик бизнесменлар ҳам учрашув ўтказди. Масалан, у АҚШнинг энг кучли комапанияларининг…

“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят ЕХҲТ анжуманида яна сиёсий ҳуқуқларга урғу берди

Польша пойтахти Варшавада давом этаётган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюросининг инсон ҳуқуқларига оид йиллик анжуманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ҳам иштирок этиб, Тошкентга қайтиб ҳам келди. Техник сабаблар туфайли кечикиб…

Толибон жангарилари Қундуз аэропортининг катта қисмини босиб олдилар

Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини қўлга олганини кеча биз ҳам хабар қилган эди. Reutеrs агннтлиги бугун Толибон жангарилари Қундуз аэропортининг 80 фоиз қисмини ҳам босиб олганини билдирди. Шаҳарнинг босиб олиниши Толибоннинг 14 йиллик уруш давомидаги энг катта ғалабаси деб баҳоланмоқда…

“Пахтакор” – “Металлург” ўйини келишилган ўйин деб топилди

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг жамоалари – Бекободнинг «Металлург» ваТошкентнинг “Пахтакор” клублари ўртасидаги ўйин натижаси аввалдан келишлгани маълум бўлди. Чемпионатининг 23-туридан ўрин олган учрашув видеоёзувлари экспертлар кенгаши томонидан кўздан кечирилганда ўта шубҳали лавҳалар акс этди. Натижада “Металлург” бош…

Булунғур судининг бош ижрочиси қамоққа олинди

Самарқанд вилояти Булунғур тумани суд ижро департаменти бошлиғи Шокир Зоҳидов фуқаролардан биридан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинди. Ўз хизмат хонасида МХХ органи томонидан ҳибсга олинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ҳақида мустақил журналист Тошпўлат Раҳматуллаев хабар қилди.…

Ўзбекистондаги режим расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг устидан кулмоқда

Мамлакатда пахта йиғим-терими учун оммавий сафарбарлик эълон қилинган шу кунларда жамоат жойларига мажбурий меҳнат қонунга зид экани, меҳнатга мажбурловчиларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида варақалар пайдо бўлди. Жамоат жойлари, муассасаларга осилган плакатларда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда…

Тошкентдаги АҚШ элчихонасига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди

АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизматига кўра, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан элчихона ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди. Мазкур ускуналарнинг бири портлади, аммо ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Айни пайтда элчихона қатъий изоляцияда эмаслиги, иш…

Путин ҳам БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади, аммо пичоққа илинадиган бир нарса айтолмади, кейин Барак Обама билан учрашди

Кеча БМТнинг Бош Ассамблеясида Барак Обамдан кейин Россия Президенти Владимир Путин ҳам нутқ сўзлади. Унинг нутқида пичоққа илинадиган биттагина жой бор. У ҳам бўлса, демократияни бошқа давлатларга экспорт қилмаслик кераклиги ҳақидаги гапларидир. Қаранг, Россия сўнги ўн йилликларда Ғарб яратган техник…

Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини қўлга олди

Бу ҳақда дунё ахборот воситалари хабар қилмоқдалар. “Ҳаракат”нинг у ердаги мухбири билан алоқаларимиз техник ва молиявий сабаблар билан оқсоқланган. Мухбиримиз Қундуз Толибоннинг қўлига ўтганлигини тасдиқлади, аммо у юборган расмдаги танклар ва унинг атрофидаги жангарилар айнан Толибонга тегишли эканлигини жангариларнинг кийимидангина…

Хоразмда ҳуқуқ ҳимоячиси фирибгарликда айбланмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақл ташкилотининг Хоразм вилояти бўлими раиси, 41 яшар Собира Таджимова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг фирибгарлик жинояти акс этган моддасини бузганликда айбланмоқда. Урганч шаҳар ИИБга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи раҳбарлик қилган вилоят бўлимини Адлия рўйхатидан ўтказмай фаолиятини амалга ошириб…