Кечагина ўтган кунимиз

Дунёнинг энг қудратли шахслари рўйхатининг бошида Путин, Мeркел ва Обама, 67-чи ўринда ўзимизнинг Алишер Усмонов

Кўпроқ дунё бойларининг рўйхатини эълон қилиш билан танилган Forbes журнали ҳар йили дунёнинг энг қудратли шахслари рўйхатини ҳам эълон қилиб боради. Бугун 2015 йилнинг шундай рўйхати бу журналнинг Интернетдаги сайтига қўйилди. Биринчи ўрин Россия Президенти Владимир Путинга, иккинчи ва учинчи…

Тошкентдаги АЁҚШларда турнақатор навбатлар юзага келди

Қарийб бир ойдан бери пойтахт ва вилоятларда давом этаётган автоуловларнинг бензин тақчиллиги энг юқори босқичга чиқди. Тошкентда турнақатор навбатларнинг узунлиги қарийб бир чақиримга етди. “Ўзнефтмаҳсулот” ширкати вазиятни ҳайдовчиларнинг нафси ёмонлиги, ортиқча бензин сотиб олаётгани каби кулгили изоҳлар билан хаспўшламоқда. Вилоятларда…

Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ доллари яна кучайди

4 ноябрь куни кечга яқин мамлакат “қора бозор”ида АҚШ долларининг курси яна хуруж қилди. Тушгача 5700 сўмдан харид қилинган АҚШ валютаси кечга бориб, 6200 сўмдан сотиб олина бошлади. Бундай хуруж ва валютанинг кейинги тақдири сабаблари аниқ эмас. Сирғали машина бозори…

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кучайтирилган тизимга ўтди

4 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, МХХ, ИИВ ва Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг айрим бошқармалари кучайтирилган режимга ўтди. Куч ишлатар тизимларнинг шахсий таркиби туну-кун навбатчилик ва узлуксиз ишлашга ўтган. Пойтахт ва вилоятлар марказларида ҳарбийлар пайдо бўлди, аммо вазият ҳеч бир тарзда…

Ўзбекистонда илк марта наркозсиз жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида мамлакатимизда илк марта уйқу дори таъсирида бўлган беморнинг уйқу артериясида операция ўтказилибди. Ўзбекистон ТВ хабарига кўра, амалиёт давомида бемор енгил уйқу дори таъсирида бўлди, тананинг фақат жарроҳлик амалга ошириладиган қисми оғриқсизлантирилди. Одатда…

АҚШдагилар Тожикистон исломий давлат бўлишини истайдими?

Тожикистон оммавий ахборот воситалари кеча бу мамлактда бўлган АҚШ Давлат Котиби Жон Керрининг Президент Имомали Раҳмон билан учрашгандан кейин матбуот конференцияси ўтказганини билдирдилар. АҚШнинг бош дипломати ва Имомали Раҳмон терроризм ва экстремизмга қарши кураш, Тожикистоннинг иқтисодий қийинчликлари, энергетик муаммолар, жумладан,…

Наманганда ЎИҲга одам ёллаган шахс судланди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” га одам ёллашда айбланган шахсларга нисбатан маҳкама жараёнлари якунланган. Маҳаллий газетларнинг кечаги сонида Наманган вилоят судида ўтган жараёнда 4 шахсга нисбатан ҳукм ўқилгани таъкидланади. “Ўзбекистон исломий ҳаракати” га одам ёллашда айбланган…

Марғилондан жиҳодга кетган 18 кишилик гуруҳ иши ўрганилмоқда, бу ҳали ҳолва

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг маъсул ходими Самвел Петросянга кўра, Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Сурияга жиҳодга кетган марғилонлик 18 кишининг иши тафтиш қилинмоқда. Маълумотларга кўра, бу одамларнинг барчаси битта хонадон вакиллари бўлиб, бир қисми Сурияда ўлдирилган. Айримлари эса қўлга…

Ўзбекистоннинг 2016 йилги давлат бюджети 16 миллиард АҚШ долларига яқин бўлади, бу пул билан ўзбеклар ҳаёт кечиролмаслиги аниқ

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўра, мамлакатнинг 2016 йилги бюджети деярли 43 триллион сўм, АҚШ доллари нисбатида расмий курс билан 16 миллиард, “қора бозор” курсида эса 8 миллиард АҚШ долларигача бўлади. Ўзбекистоннинг 2016 йил бюджети камомади 2,2 триллион сўм миқдорида…

Андижон вилоятида бир даста, Тошкент вилоятида битта миршаббоши янгиланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашрига кўра, Андижон вилоятининг бир қанча туманларига янги миршаббошилар тайинланди. Хусусан, подполковник Хайрулло Қодиров Балиқчи тумани ИИБга, подполковник Санжар Жабборов Олтинкўл тумани ИИБга, подполковник Абдувоҳид Иброҳимов Улуғнор тумани ИИБга, подполковник Ботиржон Ҳамидов Хўжаобод тумани ИИБга…