Кечагина ўтган кунимиз

Россия Синай устида қулаган йўловчи учоқ портлатилганини тан олди

Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари Федерал Хавфсизлик Хизмати (Совет КГБсининг вориси) раҳбари Александр Бортников Синай ярим ороли осмонида ҳалокатга учраган A321 йўловчи учоғи теракт қурбони бўлгани исботлангани ҳақида расмий баёнот берганини хабар қилмоқдалар. Александр Бортников учоқнинг қолдиқларида портловчи моддаларнинг изи…

Бечора Дэвид Кэмерон ҳам ислом терроризмининг моҳиятини тушунмаслигини намойиш қилди

Буюкбританинг Бош вазири Дэвид Кэмерон Лондон шаҳрининг Сити деб айтиладиган қисмининг ҳокими (лорд-мэри) ҳар йили уюштирадиган қабул маросимида нутқ сўзлаб, йиллардан бери давом этиб келаётган анъанани бузди ва асосан экстремизмга қарши кураш масаласини гапирди, дейилади русларнинг «Новости» агентлигиниг мухбири тайёрлаган…

Ҳақиқий хабар «Ҳаракат»да ўқилар: Мусулмонлардан ўч олиш давом этмоқда, яна бир қурбон Туркия фуқароси бўлиб чиқди

Кечаги хабарларимиздан бирига берилган таҳлилда "Дунёниннг мусулмон бўлмаган қисми Париждаги хунрезликни шунчаки кечириб юборади деб ўйлайдиганлар янглишадилар. Бу воқеалар натижасида минглаб мусулмонлар ҳалок бўлади, ўлдирилади, юз минглаб, миллионлаб мусулмонлар у ёки бу шаклда жабрланади. Ислом динининг обрўси тушушни давом эттиради."…

Қизиқ: Чилонзордаги бир маҳалла аҳолиси болалар майдончаси ўринга бино қурилишига қарши чиқибди

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ нашрларидан бири бўлган ва фақат рус тилида иш олиб борадиган gazeta.uz сайти хабар қилишича, Чиланзор туманининг Муқимий кўчаси бўйидаги «3-чи Чарх Комолон» маҳалласининг аҳолиси номидан Ўзбекистон ҳукуматига юборилган норозилик хатида маҳалла ёнида яқинда таъмирланган болалар майдончаси ўрнига…

АҚШ қўшинларини ИШИДга қарши урушга ҳозир юбормоқчи эмас, АҚШнинг баъзи штатлари суриялик қочқинларни қабул қилмоқчимас

АҚШ Президенти Барак Обама G20 саммити тамом бўлгандан кейин ўтказган матбуот конференциясида ИШИДга қарши урушиш учун ўз аскаралрини юбормаслигини очиқлади. У бундай қарорини ойлардан бери айтиб келса ҳам, бъзилар у ўз қарорини Париждаги қонли воқеалардан кейин ўзгартириши мумкин деб кутишаётган…

Франция террористларнинг кимлигини аниқлаш билан, G20 cаммитидагилар икки тарафлама учрашувлар ўтказиш билан машғул

Франциянинг тегишли органлари ўтган жумадан шанбага ўтар кечаси Парижда исломчилар уюштирган террористик ҳужумлар бўйича кенг кўламли текширувлар ўтказишни давом эттирмоқдалар. Терроористлар 7 ёки 8 киши эканлиги, уларни кўпчилигининг кимлиги аниқланибди. Уларнинг баъзилари Францияда туғилиб ўсганлар эканлиги, қолганлари мусулмон давлатларидан келганлар…

Guardian: пропагандисты ИГ разгадали мечты западных подростков

Методы «Исламского государства» по вербовке подростков работают, и предположение о том, что одному из организаторов парижских терактов было меньше 18 лет, лишь подтверждает это, пишет газета The Guardian. Отмечается, что молодежь все чаще оказывается замешана в терактах. Еще 10 лет…

Парижнинг акс садоси Москвада ўзбекларни урди, Ислом дини ўлим йўлидами?

Интерфакс агентлигининг хабарига кўра, кеча Москвада бейсбол ўйинида қўлланиладиган битлар билан қуролланган 19 киши Авиацион қўчасидаги «Я Самарканд» кафесининг ичини вайронага айлантириб кетган. Агентлик бу воқеага ҳеч қандай таҳлил бермаган, аммо ўз-ўзидан маълумки, бу ҳужум Париждагит воқеаларнинг акс-садосидир. Бундан буён…

Анталияда G20 саммити давом этмоқда, аммо ундан ҳеч қандай фойда бўлмайди

Маҳаллий вақт билан пешин соатларида иш бошлаган саммитининг кун таритибида қандай масалаларр борлиги эълон қилингани йўқ, аммо диққат марказида ислом терроризми ва Париждаги террористик воқеалар туриши ўз-ўзидан маълум. Ҳамманинг диққат марказида ислом терроризми турса ҳам, бу йиғилишда ислом терроризмнинг олдини…

G20 саммити учун Туркияга келган Барак Обама Ражаб Эрдўғон билан учрашди

Бугун Анталияда бошланадиган G20 саммитида иштирок этиш учун бу ерга келган АҚШ Президенти Барак Обама биринчи бўлиб туркиялик ҳамкасби Ражаб Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақдаги қисқа хабарда икки президент Сурия, ИШИД ва террор масалаларини муҳокама қилишгани айтилади, холос.