Кечагина ўтган кунимиз

Ислом терроризмига қарши масхарабозлик: Бельгияда битта террорист ушланди, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг эса ИШИДни йўқ қилиш умиди бор

Бельгия хавфсизлик хизматлари уч кундан бери фавқулодда ҳолат эълон қилиб, мамлакат ичида ислом террорчиларини қидирмоқдалар. Мактаблар бекилган, кечқурун ресторан ва кафелар ҳам ишламайди. Рамий хабарларга кўра, террорчи деб гумон қилинаётган 16 киши ушланибди, аммо сўроқ ва текширувлардан кейин 15 киши…

Ҳақиқий хабар: “Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Европа Иттифоқи мулозими билан учрашди

Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят мамлакатимизга келган Европа Иттифоқининг сиёсий ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича мулозими Гаррет О`Брейн билан учрашди. Учрашув Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги элчихонасида ташкил қилинди. Яккама-якка учрашувда эрта-индин ҳукумат расмийлари билан музокаралар олиб борадиган…

Сурхондарёда туғилиш даражаси кескин камайди, сабаб Турзунзода алюминий заводи эмасми?

Вилоят ҳокимлигининг статистика бошқармасига кўра, шу йилнинг 9 ойи давомида вилоятда 42 385 нафар чақалоқ туғилибди, бир йил аввал 43469 чақалоқ туғилган экан. Яъни, ҳар 1000 нафар аҳолига туғилиш интенсив кўрсаткичи 25.1 дан 24.1га камайган. Хусусан, туғилиш даражаси Термиз, Олтинсой,…

Болтиқбўйи мамлакати сайлов комиссияси аъзолари ўзбекистонлик ҳамкасбларини ўргатиши ёки ўзлари бирон нарсани ўрганиши мумкинми?

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов Латвия Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси раиси А.Цимдарс билан учрашиб, ҳамкорлик хусусида меморандум имзолабди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, демократик Европанинг бир қисми бўлган Латвиядек давлатнинг сайлов комиссияси вакиллари Тошкентда ўтаётган сайлов тизими…

Теҳронда Газ Экспорт қилувчи Давлатлар Форумининг саммити бўлмоқда, Путин ўша ерда

Дунё газ заҳираларининг 67 фоизига эга бўлган 12 давлат тарафидан яратилган Газ Экспорт қилувчи Давлатлар Форумининг навбатдаги саммити бугун Теҳронда ўтмоқда. Бу давлатлар ичида Россия ва Эрон ҳам бор. Қозоғистон кузатувчи давлатлардан бири. Туркманистон ва Ўзбекистон Форумга аъзо эмаслар. Ўзбекистон…

Қрим бутунлай электрсиз қолди, Украинада терактми?

22 дан 23-чи ноябрга ўтар кечаси Украинанинг Қрим билан чегарадош бўлган Херсон вилоятида Қримни Украинадаги станциялардан электрэнергияси билан таъминловчи электр линиясининг ишдан чиқиши натижасида Қрим аҳолисининг 1,9 миллиони электрсиз қолган. Қримнинг аҳолиси турли манбаларда 1-9-2,3 млн деб кўрсатилади. Демак, аҳолининг…

Туркия Буюк Миллат Мажлисига 75 ёшли Исмоил Қаҳрамон раис қилиб сайланди

1 ноябрда ўтказилган сайловларда парламентдаги 550 ўриндан 316 тасини олган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўзи кўрсатган номзодни раис қилолиши аввалдан маълум эди. Бироқ, мамлакат Конституцияга кўра, биринчи ва иккинчи турларда депутатларнинг 2/3 қисмини овозини олган одамгина раис бўлолади. Шунга кўра,…

Ўзбекистоннинг баъзи қўғирчоқ ахборот воситаларида қандайдир ўзгаришлар қилинаётганга ўхшайди, аммо миллатнинг фойдасига эмас

Авваллари Ўзбекистоннинг ахборот воситаларида чет элдан хабарлар бўлмасди ҳисоб, ҳамма хабарлар Ўзбекистон Ислом Карим раҳбарлигида қандай гуллаб-яшнаётгани ҳақида бўларди. Хабарларнинг сони бармоқ билан санаса бўладиган даражада оз бўлгани ҳам маълум. «Ҳаракат»нинг шафқатсиз танқидларидан кейин, масалан, ҳалигача шанба-якшанба кунлари ишламайдиган ЎзА…

Брюссель ваҳима ичида исломчи террористларнинг ҳужумини кутмоқда, ресторан-кафелер бекилмоқда

Ҳозир Европада шанба куни кечқурун, кунлар энг қисқа, қуёш эрта ботадиган вақт. Бельгия пойтахти Брюсселнинг бургомистри Иван Майер ресторан ва кафе эгаларига қоронғи тушиши билан ўз кафе-ресторанлрини бекитишга чақирди. Демак, улар соат 18 даноқ, яъни 2 соат аввал бекилиб бўлган…

Ўзбекистонда 7 декабрни байрам қилишга арзийдиган кун эмас, аммо Ислом Карим итеъфога кетиши шарт

Қачонлардир давлатлар конституция деган янги нарса қабул қилишга бошлаганларида, «Конституция куни» деган тушунча пайдо бўлгани, бу кун байрам қилингани табиийдир. Аммо,ҳозир давлат ва конституция тушунчалари бир-бирига чамбарчас боғланиб кетган. Янги мустақил давлат пайдо бўлгач, дунё тажрибасидан фойдаланиб, дарҳол конституция ҳам…