Кечагина ўтган кунимиз

Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг «Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ» номли асарининг учинчи қисмини ўқинг

Ҳурматли ўқувчиларимиз! 29 ноябрдаги хабаримизда "Ҳаракат" агентлиги машҳур ўзбек шоири Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли қиссасининг 1-чи ва 2-чи қисмлари эълон қилинганини билдирган эди. Ҳозир бу асарнинг 3-чи қисми ҳам "Ҳаракат" сайтига қўйилди. Уларни сайтнинг "Актуал мавзу" рукнида…

Ислом Карим исми ҳам айтилмаган бир даста одамга давлат мукофотлари топширди

Давлатнинг расмий ЎзА хабар агентлиги билдиришича, Ислом Карим аллақачон ўтиб кетган мустақиллик куни муносабати билан мукофотланганларга мукофотларни бугун Оқсарой қароргоҳида топшириш маросими ўтказибди. Ўзбекистонда ҳаёт жаннатсимон эканлигини кўрсатувчи баландпарвоз гаплар гапирган Ислом Карим исми ва сони айтилмаган одамларга фахрий унвонлар,…

Нью-Йорк биржасининг бунчалик ҳассослиги ислом терроризмининг фойдасига ишламоқдами?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, дунёда бўлаётган баъзи воқеалар, масалан, ислом террористларининг бутун дунённи шокка солган қонли ишлари Нью-Йорк биржасига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида истеҳзоли ҳазиллар қилган эдик. Нью-Йорк биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси Парижда 130 кишининг ўлими билан тамомланган…

Калифорниядиги отишма ислом террористларининг иши экан, демак, америкаликлар Исломда ислоҳотлар лозимлигини, Абдураҳим Пўлат ҳақлигини тезроқ тушунишга бошлайдилар

2 декабрь куни АҚШнинг Калифорния штатидаги шаҳарлардан бирида отишма чиққиб, 14 киши ҳалок бўлган ва 18 киши яраланган воқеа АҚШ оммавий ахборт воситаларининг диққат марказида ҳали ҳам турибди. Федерал Терговлар Бюроси ўша куниёқ бу воқеани террор акти деб баҳолаганда, кўпчилик…

Ислом терроризмининг ғалабаси: Данияликлар евроинтеграцияни кенгайтиришга қарши овоз бердилар

Бу мамлакатда ўтказилган референдимнинг ташаббусчиси – ҳокимиятдаги коалицияда асосий роль ўйновчи Либерал партия эди. Унинг мақсади – евроинтеграцияни кучайтириш ва бу муҳим масалада халқнинг дастагини олиш бўлган. Аммо, Дания халқи евроинтеграцяини чуқурлаштирилишга қараши эканлигини кўрсатибди. Рефеерндумда қатнашганларнинг 53,1 фоизи евроинтеграциянинг…

Толибон ичидаги жанжалда лидерларидан бири ўлдирилибди, қадамма-қадам ҳаммаси ўлдирилади, Ислом инқилобий ислоҳотлар йўлида

Хитойларнинг "Синхуа" агентлиги Афғонистон расмийларидан бугун олинган маълумотга асосланиб хабар беришича, Толибон лидерларидан бири Мулла Ахтар Мансур чоршанба куни ўз ичларида чиққан низо-отишмалар пайтида яраланган экан, энди оламдан ўтибди. Маълумки, Толибоннинг аввалги ва ягона лидери Мулла Муҳаммад Умар ўлдирилганидан кейин,…

Гуржистон режими Михаил Саакашвилини фуқароликдан чиқарди

Бу мамалакатнинг мухолифатга яқинлиги билан танилган "Грузия-Online" Интернет-нашрининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Гуржистон Президенти Георгий Маргвелашвили собиқ Президент Михаил Саакашвилини фуқароликдан чиқарувчи фармонни имзолди. Бир қатор гуржиларнинг фуқароликдан чиқарувчи фармон Президент Георгий Маргвелашвилининг сайтида эълон қилинибди, фуқаролаликдан чиқарилганлар рўйхатида Саакашвили…

Эргаш Булоқбоши: Салом Туркистон (Ватанга атаб)

Ассалому алейкум, улуғ Туркистон, Юртлар ичра тенги йўқ, ягона жаҳон. Юзинг тўлиқ шуълага, гўё олтин нур, Ўтмишингни достони қават-қаватдир. Борми эди ўтмишда сендан ҳам ортиқ, Ёки шоҳлик, хоқонлик ёки амирлик, Борми эди дунёда сандан ҳам ёриқ, Бой, бадавлат мамлакат, ҳусни…

Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари рус учоғи уриб туширилгандан кейин биринчи марта юзма-юз учрашдилар

Бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Meвлут Човушўғли ва Сергей Лавров кеча Словакия пойтахти Белградда ўтаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида учрашдилар. Биргаликда расмга ҳам тушмаган вазирлар 40 дақиқалик учрашувдан кейин биргаликда матбуот конференцияси ҳам…

Юсуф Жума: Отимнинг калласи яхши ишлайди

Тўғри йўл кўрсатсам чиқарар қанот, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Бор элимдан кўра яхши битта от, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Кўнглим қолган халқнинг кекса-ёшидан, Тўғри йўл кўрсатсанг айри кетар ҳушидан. Барча шоирининг онгсиз бошидан, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Эрман деб гердайган…