Кечагина ўтган кунимиз

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг XIII Саммити Истанбулда ҳали бошлангани йўқ, аммо Нурсултон Назарбой Ражаб Эрдўғон билан учрашиб бўлди ва лақиллатилди

Аввалги хабарларимдан бирида 13-14 апрель кунлари Туркияда Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг XIII Саммити бўлишини билдирар экан, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой у ерга боришни режалаштиргани ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон билан учрашиши ҳам маълумлигини таъкидлаган эдик. Ҳозир Истанбулда пешин соатларидан ўтилди. Саммит…

Россия иқтисодининг чўкиш даражаси бу йил кутилгандан ҳам кўпроқ бўлади, Ўзбекистонни ҳам уради

Халқаро Валюта Фонди Россия иқтисодининг 2016 йилги аҳволи ҳақидаги ппронозларни яна ҳам ёмонлаштирди. Аввалги прогнозларда бу йил Россияда Ялпи Ички Маҳсулот 1 фоизга тушиши айтилганди, бугун тушиш 1,8 фоиз бўлиши эълон қилинди. Аммо, 2017 йида Россия иқтисодида озгина бўлса ҳам…

Ислом Карим Ҳиндистонга таъзиянома йўллади

Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ислом Карим Ҳиндистон республикаси президенти Пранаб Кумар Мукержи ва ҳукумат раҳбари Нарендра Моди номига Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати…

Миллий хоин Шерали Жўра 69 ёшга тўлди

Бир вақтлар Халқ ҳофизи унвони олган Шерали Жўраев бугун 69 ёшни қарши олди. Дилбар қўшиқлари билан халқ кўнглидан жой олган, аммо шу халқниннг илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик”нинг тарихий митингларини тўхтатишдаги ва ҳозиргача оёқда турган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг…

Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистонда қонунчилик назоратини бундан буён парламент амалга оширармиш

Бугун амалга қирган янги қонунга мувофиқ¸ Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари¸ уларнинг мансабдор шахслари қонунга қанчалик амал қилаëтганини назорат қилиш парламент ваколатига ўтди. Ислом Карим томонидан имзолаган “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон…

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Хавфсизлик кенгаши раислари учрашади

Эртага Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Хавсизлик кенгашлари раисларининг учрашуви бошланади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Мажлис ШХТга Ўзбекистоннинг жорийдаги раислиги доирасида ўтказилиши таъкидланган. Йиғин иштирокчилари трнаснационал таҳдидлар, жумладан террорчилик, экстремизм, наркотрафик, трансчегаравий жиноятларга қарши кураш масалалалрини муҳокама қилишади.…

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказиш таклифи Тошкент тарафидан рад этилибди

Тожикларнинг мустақил Азия-Плюс хабар агентлигининг сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, шу йил 25 январда Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода бу йил ўз мамлакатида Ўзбекистон маданият кунлари ўтказилиши ҳақида журналистларга гапирган, бу ҳақда ўзбекистонлик ҳамкасби билан келишилгани ва 2017 йилда Ўзбекистонда…

Шавкат Мирзиённинг ахмоқона қарори бир тарафлама бекор қилинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидаги хабарларимизда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиён томонидан имзоланган ҳукумат қарори билан автотранспорт воситалари ёрдамида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узумни хорижга ташиш таъқиқлангани хусусида хабар қилиб, мамлакат иқтисодиётига нисбатан диверсия қилган Бош вазирни танқид остига…

Қашқадарёлик математик сўнгги мингйилликнинг муаммоларидан бирини ечганини иддао қилмоқда

Қарши Давлат Университети математиги Шокир Давлатов мингйилликнинг олтинчи муаммосини ечганини маълум қилди. Давлатов ўзининг масалага қарашини arXiv.org сайтида чоп этди. «Менинг илмий ишимда мингйилликнинг 6-муаммосини ечими берилган: фазовий ўзгарувчилар бўйича даврий чегаравий шартларга эга Навье-Стокс масаласининг ягона силлиқ ечими мавжудлиги…

Ўзбекистон Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли қўшилди, бу “Ҳаракат”нинг ғалабасидир

Uzdaily ахборот тармоғи хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим “Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ушбу қонун ҳужжатини 2016 йилнинг 18 мартида қабул қилиб, ҳужжат 2016 йил 31 мартида Сенат тасдиғидан…