Кечагина ўтган кунимиз

Amnesty International ташкилоти ўзбекистонлик мардикорларнинг ғамини емоқда

Amnesty International ташкилоти юзлаб ўзбекистонлик қочқинларнинг Россиядан мажбуран ҳайдаб чиқарилаëтганини қоралаб, Россия ҳукуматини бу жараённи тўхтатишга чақирди. Бу ҳаракатни Ўзбекистондаги қийноқларга ëрдам бериш дея талқин қилаётган ташкилот кеча эълон қилинган янги ҳисоботида инсон ҳақлари гуруҳи Россиядан депортация қилинган ëки мажбуран…

Тошкент трамвайлари кимошдига қўйилади

Пойтахт кўчаларида трамвай қатнови тўхтатилиши муносабати билан «Тошкент трамвайи» унитар корхонасига тегишли бино ва иншоотлар кимошди савдосига чиқарилади. «Тошшаҳартрансхизмат» ширкатига кўра, сотиладиган бино ва иншоотлар (майдони 58,3 минг кв.метр) 24,3 гектар умумий майдонни эгаллаган. Рўйхатга иккинчи ва учинчи деполар бино…

Ислом Карим Москвага сафар қилади

Кремль сайтининг ёзишича, шу йилнинг 25-26 апрель кунлари президент Ислом Карим расмий ташриф билан Москвада бўлади. Кремлга сафари чоғида у Россия президенти Владимир Путин билан учрашади ва МДҲ, ШҲТ ҳамда БМТ доирасидаги иқтисодий ва ўзаро ҳамкорлик масалаларни муҳокамасида қатнашади. Шунингдек,…

Ўзбекистонлик спортчи Россия Давлат думаси депутатига айланиши мумкин

Ўзбекистон фуқароси сифатида эркин кураш бўйича дунёнинг бир неча марта чемпиони ҳам бўлган Артур Таймазов «Единая Россия» партияси номидан Россия Давлат думаси депутатларни саралаш бўйича дастлабки овоз беришлар учун номзод сифатида рўйхатга олинди. Ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон номидан иштирок этиб,…

Тошкент зоопарки ихлосмандлари ламанинг бошига етибди

Тошкентда жойлашган ҳайвонот боғида ташриф буюрувчиларнинг айби билан лама нобуд бўлди, деб хабар қилмоқда маҳаллий матбуот. Маълум бўлишича, лама полиэтилен халталардан заҳарланиб ўлган. Унинг ошқозонидан пластик идишларнинг қопқоғи ва бошқа аллергия қўзғатувчи буюмлар топилган. Бу эса ташриф буюрувчиларнинг шарофати билан…

Ўзбек миришкорлар 4 миллион тонна мева-сабзавот етиштиришга бел боғлабди

Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз экинлари етиштириб, косаси оқармаётган миришкорларимиз бу йил ҳам 4 миллон тоннадан кўпроқ маҳсулотлар етиштиришни мўлжаллашаётган экан. Бу борадаги ҳукумат қарорига кўра, миришкорларимизга 4 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича давлат буюртмаси белгиланган. Шундан “Ўзбекозиқовқатхолдинг”…

Сочида ҳамюртимиз қотилликда айбланмоқда

Россиянинг Сочи шаҳрида 47 яшар Ўзбекистон фуқароси 79 ёшли маҳаллий пенсионерни болта билан чопиб ўлдирганликда айбланмоқда. Ўрис матбуотиинг ёзишича, воқеа 2015 йилнинг декабрда Сочининг Алтмец маҳалласида содир бўлган. Ҳамюртимиз пенсионердан қарз сўраган, ололмагач болта билан чопиб ташлаган. Шунингдек, ичкилик аъсирида…

Уруш фахрийларига 800 минг сўмдан пул мукофотлари берилади

Президентнинг куни кеча имзолаган фармонига кўра, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига давлат бюджети ҳисобидан 800 минг сўмдан пул мукофоти берилади. Шунингдек, фармонда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг…

Фарғонада “Бирлик”чи Эргаш Бобожон вафот этди

Бугун Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида “Бирлик” фаоли, иқтисод фанлари номзоди Эргаш Бобожон 79 ёшида вафот этди. Эргаш ака мустақилликнинг дастлабки йилларида компартиянинг Қўқон шаҳар совети депутати бўлган, аммо шунга қарамай “Бирлик” сафларига ўтганди. Қўқонда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашган…

Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Шуҳрат Нусратов озодликка чиқди

Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йил сентябрь ойи охиридаги сессиясида президент Ислом Каримов кескин танқид қилган ва 2012 йилда иқтисодий жиноятларда айбланиб, етти йилга қамалгач, жазо муддатини Навоийдаги колонияда ўтаётган 69 яшар собиқ депутат Шуҳрат Нусратов шу кунларда озодликка чиқарилибди. Нусратов…