Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайибди, Шавкат Мирзиёнинг аҳволи яхшиланибди! Шунга ишонадиганлар борми?

Ўзбекистоннинг Марказий Банки ўз ҳисобида турган халқаро захиралар тўғрисидаги маълумотларини эълон қилди. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Олтин-Валюта Захиралари 34,42 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра,- 35,13 млрд доллар бўлган.…

Хат-қутимизга келган савол/хабарлар: Нимага жим бўлиб қолдингиз? Қани, озгина бўлса ҳам ўз фикрларингизни билдиринг!

Бизнинг сайтимизга келаётган савол/хабарларни жуда кўп деб бўлмайди. Аммо, йўқ эмас, бор! Масалан, бугун энг катта хабар Украина атрофидаги гап/сўзлар бўлмоқда. Қани, кўринг, уларни ўқинг ва ўз фикрларингизни билдиринг? Билдириш жуда ҲАМ ОСОН! Бугун келган савол/хабарларнинг марказида – Украина масаласи…

Ички Ишлар Вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ички ишлар ходимларига видеога олиб тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини айтиб, боши бало ичида қолгани ҳақида! Эшитаётибсизми, ўртоқ Шавкат Мирзиё??

Ҳа, Бекмурод Абдуллаев хизмат вазифасини бажараётган ходимларини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини айтиб, боши балога қолди. Мана унинг сўзларидан иқтибос: “Ички ишлар идоралари ходимларига қаршилик кўрсатиш ёки уларни видеотасвирга олиб интернет тармоқларида тарқатиш масаласида куни кеча…

Россия МДҲ давлатларини Ички Ишлар Вазири биринчи ўринбосари Александр Горовой номидан қаттиқ назорат ўрнатиш ҳақида огоҳлантирибди

Александр Горовой МДҲдаги ҳамкасбларини меҳнат муҳожирларини тайёрлаш даражасини оширишга ва уларнинг Россиядаги бузғунчи жараёнларга жалб этилиши олдини олишга чақирибди. Бу Россия Президенти Владимир Путиннинг экстремизм ва ҳуқуқ-тартибот тартибини бузганлик учун мигрантларни чиқариб юбориш ҳақидаги чақириғидан сўнг рўй берибди. Россия ИИВ…

АҚШ Президенти Жо Байден коронавирус сабабли жорий этилган фавқулодда вазият режимини узайтирибди

АҚШ Президенти Жо Байден 2020 йил мартда коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият режимини кеча узайтирибди. Бу ҳақда Оқ Уй сайтида хабар берилди. Хабарда айтилишича, COVID-19 фуқаролар ва АҚШ хавфсизлигига таҳдид солишда давом этмоқда ва ҳали давом этаверса…

Россия шахсан Владимир Путин раҳбарлигида баллистик ва қанотли ракеталар билан машғулотлар ўтказмоқчимиш!

Хабарларда айтилишича, машғулотларда ҳаво-космик кучлар, жанубий ҳарбий округ, стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари иштирок этишмоқчи эмиш. Россияда 19 феврал куни баллистик ва қанотли ракеталар билан ўқув машғулотлари ўтказиши аввалроқ эълон қилинган экан. Машғулотлар шахсан мамлакат…

Тошкентдаги барча чорраҳаларга камера ва фоторадарлар ўрнатилармиш, шаҳар жамоат транспорт тизими янада ривожлантирилармиш! Шу ёлғонларга ишонадиганлар борми?

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Президент “Тошкент шаҳар жамоат транспорт тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолабди. Нимамиш, пойтахтдаги жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл Харитаси”га кўра, Тошкент шаҳрида мавжуд барча чорраҳаларни йўл…

Маҳаллий ҳокимликлар қабул қилган 976 та ҳужжат рақобатга зид экани аниқланиб, Ўзбекистоннинг шармандаси чиқибди

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 976 та ҳамда давлат органларининг 374 та ҳужжатлари рақобатга зид экани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга Қарши Курашиш Қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов маълум қилибди. Айтилишича, қўмита томонидан рақобатга таъсири баҳоланган бошқа…

Сенатнинг раҳбарларидан бири Содиқ Сафоев: “Жамиятнинг доимий тараққиёти алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ”миш! “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат бу каби сўзлари билан ўша пайтда бу болакайнинг оғзини ёпган эди-ку?

Замонавийлашган жамиятнинг доимий тараққиётини алоҳида шахслар эмас, ички тизим қандай ишлаши таъминлармиш? Бу ҳақда Халқаро Мунозара Клубининг “Демократлаштириш, фаол фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусига бағишланган семинарда Содиқ Сафоев яна гапирибди. Мана унинг гапларидага иқтибосларга қаранг. Нимамиш, “Замонавийлашган жамият…