Кечагина ўтган кунимиз

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” нинг навбатдаги Қурултойи шу йилнинг 5 ноябрида бўлади

Хатқутимизга ўзини Расул Қўлдош деб танитган ўқувчимиздан хат келди. Қуйида шу хатнинг матни ва “Ҳаракат” Агентлигининг бу ҳақдаги фикри билан танишишингиз мумкин. Расул Қўлдош: Бир неча кун аввал Интернет тармоғида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” нинг навбатдаги Қурултойи шу йилнинг 5 ноябрида…

Шуҳрат Қодиров “Ўзбектелеком”га раҳбар этиб тайинланди

Шу пайтга қадар UZMOBILE миллий мобил алоқа операторини бошқариб келган Шуҳрат Қодиров “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги маҳаллий матбуот хабарларида ширкатнинг собиқ раҳбари Абдурашид Абдумўминовнинг истъефоси сабаблари ва унинг кейинги тақдири борасида маълумот берилмаган. Аммо, ўз-ўзидан…

Москва хиёбонларидан бирига ҳаромий Ислом Каримнинг номи қўйилибди, аммо куни келиб отилади

Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллик биноси ва меҳмонхонаси яқинида барпо этилган хиёбонга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримнинг номи берилди. Шаҳарнинг Якиманка туманидаги бу хиёбон Большая Полянка кўчасидаги 39-уй ва Казачье 1-тор кўчасидаги 13-уй оралиғида жойлашган, дейилади Москва шаҳар мэрияси сайтида. “Россия…

БОШ ВАЗИРНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИДА: ЭСКИ ХОММОМ – ЭСКИ ТОС! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – № 22, 31.10.2016)

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг ўзи томонидан асос солинган виртуал қабулхонага мурожаат қилувчилар сони бир неча юз мингга етгани айтилади. Фуқаролар мурожаатларининг геометрик прогрессия шаклида ўсиб бораётгани эса мамлакатдаги давлат ҳокимияти органларининг аллақачон фалаж ҳолга келгани,…

Тошкентга ЕХҲТнинг сайлов кузатиш миссияси раҳбари келди

Бугун Тошкентга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) қошидаги Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюросининг, қисқача ДИИҲБнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Йохан Петер Трауготт Тейлер келди. “Новости Узбекистана” веб нашрининг хабарига кўра, Тейлернинг миссия раҳбари сифатидаги…

Таниқли актёр Матёқуб Матчонов озодликка чиқарилди

Кеча тушдан сўнг таниқли актёр Матёқуб Матчонов мамлакат Олий Мажлиси Сенатининг амнистия тўғрисидаги Қарори билан суд залидан озод қилинди. Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Алишер Шарофутдиновнинг қудаси бўлган бу одам шу йилнинг 4 июлида МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинганди. Матчонов…

Президентликка қўғирчоқ номзодлар Сурхондарё ва Хоразмда учрашув ўтказишди, ҳали сайланмаган янги президентга қуллиқ қилишди

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Наримон Умар сайловолди ташвиқоти доирасида Сурхондарёда сайловчилар билан учрашди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар тарқатган. Маълум бўлишича, Наримон Умар ўз маърузасида Сурхондарёга амалдаги ҳукуматнинг ўта илиқ муносабати, бу ердаги улкан…

Ўзбек-қирғиз расмийлари давлат чегаралари масаласида тил топишишди, Ўзбекистон ҳамма жойда чекинган бўлса керак

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтининг ёзишича, шу йилнинг 22-31 октябрь кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтган. Учрашувларда Давлат чегара чизиғининг 49 та участкаси…

Шавкат Мирзиёнинг сайловолди дастури эълон қилинди, унда ҳеч қандай жиддий ислоҳотлар борасида гап йўқ, демак, қашшоқликдан чиқолмаймиз

Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси сайтида Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёнинг сайловолди дастури эълон қилинди. Дастурга кўра, давлат ҳокимияти тизимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, давлат ва жамият ҳаётида мавжуд сиёсий партияларнинг ролини кучайтирилади. Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонунлар…

Бечора Рустам Азим ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғинида қатнашиш учун Бишкекка боради. Кейин Бош вазир бўладими, ёки йўқ қилинадими?

Эртага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, айни пайтда, Молия вазири Рустам Азим бошчилигидаги делегациямиз 2-3 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғинида қатнашиш учун кетади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра,…