Кечагина ўтган кунимиз

Шавкат Мирзиё: “Ҳокимлар халқ тарафидан сайланиши керак”. “Ҳаракат”: Ёпирай, ростданми?

Ўзбекистон Республикаси Контитуцияси қабул қилинганлиги тантаналари муносабати билан сўзлаган нутқида янги сайланган президент Шавкат Мирзиё маҳаллий давлат ҳокимяти идоралари ролига баҳо бера туриб, яқин истиқболда ҳокимларни халқ бевсосита сайловлар орқали танлаши кераклиги ҳақида гапирди. “Агар ҳар бир ҳудуд ўз раҳбарини…

Ўзбекистон компартиясининг собиқ раҳбари Иномжон Усмонхўжаев оқланди

1983-88 йилларда Ўзбекистон окмпартиясига раҳбарлик қилган Иномжон Усмонхўжаев Ўзбекистон Репсубликаси Олий суди томонидан шу йилнинг 18 ноябр куни тўла оқланибди. Собиқ СССР давридаги Ўзбекистон Олий Судининг 1989 йилдаги ҳукми билан жавобгарликка тортилган Усмонхўжаевга жавобгарлик бутунлай олиб ташланган. Ҳозирда 87 ёшга…

Швеция Хельсинки Қўмитаси Шавкат Мирзиёни қилиб бўлмайдиган ишга, яъни Ислом Карим меросидан воз кечишга чақирди

Расмий номи Civil Rights Defenders, аммо Швеция Хельсинки Қўмитаси номи билан машҳур халқаро ташкилот Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёни марҳум Ислом Каримнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги репрессив сиёсатини тугатишга чақирди. Чақириқда айтилишича, Шавкат Мирзиё илк ижобий қадамлар сифатида қамоқлардан журналистлар ва…

Бечора Россия ва ўзбек мардикорлари: Бу мамлакатда камбағаллар сони бир йилда 17,9 дан 18,8 миллионга чиқди

Ўрисларнинг «Интерфакс» агентлиги бу мамлакатнинг Давлат Федерал Статистика Хизматига асосланиб хабар тарқатишича, яшаш учун минимал маблағга эга бўлган фуқароларнинг сони 2016 йили сал кам 1 миллионга кўпайиб, аввалги 17,9 миллиондан 18,8 миллионга чиқибди. Шундай қилиб, кам даромдлилар аҳолининг 12,8 фоизини…

Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши урушда нималар бўлмоқда, нега “Ҳаракат” жим?

ИШИДга қарши урушнинг ҳозирги босқичида Суриянинг Ҳалеппо, Ироқнинг Мосул шаҳарлари ислом террористларидан озод қилинмоқда. “Ҳаракат” бундай урушда АҚШ ва Россия умумий тил топа олмасликларини, чунки, русларнинг мақсади Суриядаги Башар Асад режимини сақлаб қолиш бўлса, амеркаликларники – уни ағдариш эканлигини кўп…

Ўзбекнинг илк гимнини ёзган, кейин ўзбеклигини унутган Эркин Воҳидга ҳайкал қўйилармиш

Совет замонидаёқ “Ўзбегим” қасидаси билан миллатнинг илк “гимн”ини ёзган Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳиднинг ҳайкали Тошкентда ўрнатилади. Бу ҳақда янги сайланган президент Шавкат Мирзиёнинг кеча матбуотда эълон қилинган фармонида айтилади. Маълум бўлишича, шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби,…

Шавкат Мирзиё 2017 йилни “Халқ билан мулоқот йили” деб эълон қилди, Ислом Карим замонида каби бу йил ҳам қоғозда қолиб кетаверадими?

Бугун “Ўзбекистон” Форумлар Саройида мамлакатимиз конституциясининг 24 йиллик тантаналари муносабати билан ўтказилган тадбирда мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиё иштирок этиб, нутқ сўзлади. Ислом Карим сиёсатининг давомчиси сифатида йилларни номлаш анъанасига содиқ қолди: келгуси йилни “Халқ билан мулоқот йили” деб номлашни…

Ёзувчи, собиқ «Бирлик»чи Эркин Усмон оламдан ўтди

Ўтган куни таниқли ёзувчи, драматург Эркин Усмон Тошкентда тупроққа берилганини ҳақида, минг афсуски, кечиқиб хабар олдик.. У 1952 йилда пойтахтда туғилган, ўқувчиларига кўплаб китоб ва драмалари билан манзур бўлган, кўпчилик ижодкорлар қаторида мустақилликнинг дастлабки йилларида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг фаолларидан бўлган,…

“Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ЕХҲТ кузатувчилари билан учрашди

Бугун Тошкентда “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси вакиллари Стефан Сжвид (Stefan Szwed) ва Инта Ласъе (Inta Lase) билан учрашди. Ўзбекистондаги президентлик…

Шавкат Мирзиё илк расмий сафарини Кремлга боришдан бошлайди. Бу Ўзбекистон учун қанчалик фойдали бўлади?

“Известия” газетасининг ёзишича, Шавкат Мирзиё президент сифатидаги биринчи расмий сафарини Россияга амалга оширади. “Ўзбекистондаги тегишли ташкилотлар Шавкат Мирзиёевнинг Россияга қиладиган сафарига тайёргарликни бошлаб юборди. Турли вазирликлар президент учун таҳлилий билдирувлар устида фаол ишламоқда. Иннагурация янги йилгача бўлиб ўтади. Россияга ташриф…