Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонда 4 та фармацевтика зонаси ташкил қилинади

Ўзбекистонда тўртта фармацевтика саноати зонасини (ФСЗ) яратиш таклиф этилмоқда, деб ёзди маҳаллий нашрлар. Қарор маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлашнинг замонавий ишлаб чиқариш объектларини яратишга хорижий ва маҳаллий инвестиция маблағларини жалб қилиш, юқори қўшимча қийматли фармацевтика маҳсулотларини чиқариш, шунингдек,…

Тошкентда МДҲ мамлакатларида ўхшаши йўқ кўнгилочар парк қурилиши бошланди, унга кириш текин бўладими?

Пойтахтда президент Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан МДҲ давлатларида ҳали учрамаган, кўркам ва замонавий аттрационлар билан бойитилган боғ қурилиши бошланди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги аттракционлардан нусхалар олиб келиниб, айнан янги боғга ўрнатилмоқда. Агар мазкур ғоя амалга оширилса, ушбу боғ МДҲ давлатлари орасида…

Бечора Ўзбекистонимиз: Россиядан картошка импорт қилинмоқда, бу воқеа СССР замонидаги латифани эслатади

МегаТюмень интернет нашрига кўра, Россиянинг Тюмень вилоятида фаолият олиб борувчи КРиММ агрофирмаси томонидан етиштирилган 82 минг тонна картошканинг илк партияси ўзбекистонликлар дастурхонига етказиб бериш учун йўлга чиқарилган. Мазкур келишув агрофирма томонидан Ўзбекистон билан йўлга қўйилган ҳамкорликнинг бошланиши, дейди КРиММ мулозими.…

Ислом Каримнинг қизи Фуҳуша-1 туфайли қамалган Одилбой озодликка чиқди, навбатда Фуҳуша-1 турибдими?

Халқ орасида Одилбой номи билан танилган таниқли тадбиркор, “Зеромакс” ширкатининг собиқ раҳбари Миродил Жалолов озодликка чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси президентининг амнистия тўғрисидаги фармонига кўра, Жалолов суд залидан озод этилибди. Интенет тармоғида тарқалтилган суд ажрими нусхасида: “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган…

Истанбул террорчисининг исми маълум бўлди – ўзбек Абдулқодир Машарипов

Туркия оммвий ахборот воситари ҳукумат расмийларига асосланиб, Истанбулда янги йил кечаси 39 кишини ўлдирган террористнинг исми Абдулқодир Машарипов эканлиги, миллат ўзбек эканлигини билдирдилар. Унинг ўзбек эканлиги исми-шарифидан ҳам кўриниб турибди.

Истанбулда янги йил кечаси 39 кишини ўлдирган террорист қўлга олинмади, аммо кеча Измирда бошқа терроритстик воқеа бўлди

1 январнинг саҳар соатларидан бери Туркия ахборот воситаларининг диққат марказида Истанбулда тунги кўнгилочар клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган террорист турарди. Қирғизистон фуқароси эканлиги гумон қилинаётган террорист бемалол қўлида Калашников автомати билан у клубга киргани, ҳеч қандай қаршилик йўқ жойда…

Навбатдаги масхарабозлик: Президент Шавкат Мирзиё тиббиёт ходимлари билан учрашди

Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кеча соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Учрашувда ҳукумат аъзолари, сенаторлар, вилоят ҳокимлари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари, соғлиқни сақлаш тизими масъул…

Трампнинг инаугурациясидан сўнг ҳам АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгармайди, чунки, биз билан ҳеч кимнинг иши йўқ

New York Times нашри ҳали президентлик курсисига ўтирмаган Доналд Трампнинг талаби билан АҚШнинг дунёдаги турли мамлакатларда фаолият юритувчи элчиларнинг кўпроқ сиёсий сабаблар билан тайинланганлари ўз вазифаларини топшириб, ватанларига 20 январга қадар етиб келишлари кераклиги ҳақида ёзди. Моҳиятан янги президент элчиларни…

Салим бойвачча спорт саҳнасига қайтди

Бугун Миллий Олимпия Қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов қатнашган. Йиғилиш давомида Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбарлигига “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг ширкати раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланган. Маҳаллий авторитет ва мафиоз Салим Абдувалиев…

Шавкат Мирзиё яна бир қатор амалдорларни алмаштирди, жиддий ислоҳотлар ўтказмайдиганга ўхшайди

Бугуннинг ўзида президент Шавкат Мирзиё бир неча кадр ўзгаришларини амалга оширгани хусусида маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Русланбек Давлетов Президентнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисига биринчи ўринбосар…