Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонда мулк солиғи ошди

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 19-иловасига асосан, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз (2016 йилда 1,5 фоиз бўлган)…

Европа ва АҚШнинг аҳмоқларига дарс: Парижда навбатдаги исломий теракт

Бугун Париждаги машҳур Лувр санъат музейи олдида мачете пичоғи билан қуролланган 29 ёшли, асли мисрли мусулмон йигит “Оллоҳи Акбар” дея қичқириб хавфсизлик хизматининг ҳарбийсига ташланди ва уни ярадор қилди. Бошқа ҳарбийлар 5 ўқ отиб, террористни ярадор қилдилар. Ҳозир у оғир…

Шавкат Мирзиё Бош вазирнинг қудасини ишдан олди, ўрнига Хуршид Мирзоҳидовни тайинлади

Кеча Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев лавозимидан четлатилди. У мамлакат Бош вазири Абдулла Ариповнинг қудаси эди. Хўжаевнинг кейинги тақдири номаълум, аммо унинг ўрнига Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазири бўлиб ишлаб келган Хуршид Мирзоҳидов (расмда) тайинланди. Алишер Хўжаев Миллий Хавфсизлик…

Таъқиқланган ташкилотларга аъзолик айби билан қамалганлар авф этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди судьяси Муҳамадали Назаровнинг матбуотда маҳкумлар яқинлари саволларига берган жавобига кўра, 2016 йил 12 октябрида Олий Мажлис Сенати эълон қилган амнистия акти тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар…

Ўзбекча масхарабозлик: Ўзи ҳибсда бўлган шахснинг виртуал қабулхонаси очилди

Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги Бош директори Омонулла Юнусовнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда агентликнинг расмий веб сайтида эълон қилинган. Аммо Омонулла Юнусовнинг ўзи 2016 йилнинг 16 августидан бери қамоқда ўтирибди. Тергов маълумотларига кўра, бу амалдор “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа уйи тарафидан…

Пенсионерларнинг пенсиялари нақд пулда берилади: “Яшасин, Шавкат Мирзиё!”

Собиқ шўролар амалда бўлган совуқ уруш пайтида хорижий радиолар мамлакатдаги аҳволни аниқ акс эттириш мақсадида хабарларни тўғридан-тўғри, изоҳларсиз беришарди. Яъни, ахборотнинг ўзиёқ мамлакатдаги аҳволни рўй-рост ифода этарли. Масалан, ўз вақтида “Улуғ Октябрь революциясининг 70 йиллиги муносабати билан ветеранларга арзон нархда…

АҚШ Сенати Рекс Тиллерсонни Давлат Котиби лавозимига тайинланишини тасдиқлади

Янги Президент Доналд Трамп машҳар Exxon Mobil нефть ширкатининг собиқ раҳбари Рекс Тиллерсонни ўз ҳукуматида Давлат Котиби лавозимига танлаганини ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ эълон қилган эди. Бугун АҚШнинг Сенати унинг номзодини тасдиқлади. 100 кишилик Сенатнинг 53 аъзоси Рекс Тиллерсонни қўллаб-қувватлабди,…

Яхши хабар: Тожикистон 10 февралда Тошкентга синов авиапарвозини амалга оширади

Тожикистонннинг хусусий “Сомон Эйр” ширкати Душанбедан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга илк парвозни 10 феврал куни амалга оширади. Ширкат матбуот хизмати хабарида: “Бортида Тожикистон авиация тузилмалари делегацияси бўлган биринчи рейс парвози Ўзбекистон пойтахтига 10 февраль куни амалга оширилиши мумкин”, дейилади. Ширкатга кўра,…

Ўзбекистон Баҳромжон Аълоевни Қувайтга янги элчи этиб тайинлади

Баҳромжон Аълоев Ўзбекистон Республикаси президенти Фармони билан мамлакатимизнинг Қувайтдаги элчиси этиб тайинланди. Бу одам 2008-2012 йилларда мамлакатимизнинг Франциядаги дипломатик корпусини бошқарган. Кейинчалик Қувайтдаги элчихонамизги маслаҳатчи қилиб жўнатилганди. Яъни, улоқтирилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида Аълоевнинг тажрибали дипломат экани айтилади, аммо…

Трампнинг мусулмонларни АҚШга келишини қийнлаштирувчи фармонининг Ўзбекистонга дахли йўқ эмиш, бунга ёш бола ҳам ишонмайди

Бугун Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси президент Доналд Трампнинг 7 мамлакат фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини вақтинча тўхтатувчи фармони Ўзбекистон фуқароларига тегишли эмаслиги ҳақида баёнот берди. Башарти, Ўзбекистон фуқароси айни пайтда Эрон, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия, Яман ва Сомали фуқаролигига ҳам эга бўлса,…