Кечагина ўтган кунимиз

Эрдўған Германиядаги туркларнинг орқасига пичоқ уриб, сайловларда баъзи партияларга овоз бермасликка чақирди

Европа билан алоқаларни борган сари ёмонлаштириб бораётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўған кеча Анқарадаги бир жомеда қилган жума намозидан кейин журналистлар билан гаплашар экан (расмда), 1 ойдан кейин Германияда бўладиган сайловларда қандай овоз бериш ҳақида у ерда яшайдиган 1 миллионга яқин…

Испаниядаги элчихонамиз: Каталония теракти қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ. Президент қаерда?

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабар қилди. Вазирликка кўра, Испаниянинг Каталония бўлимида юз берган терактлар оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Элчихонамиз Испания Ташқи Ишлар Вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан…

Шавкат Мирзиё Бекобод шаҳрида учрашувлар ўтказди. Хўш, натижа нима бўлади? “Бирлик” фаоллари билан қачон учрашув бўлади?

Ўзбекистон ТВ хабарларига кўра, бугун президент Шавкат Мирзиё Бекободдаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Давлат раҳбари маҳалла аҳли билан мулоқотдан кейин, ҳудуддаги “Металлург-мадад” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишди. Шунингдек, президент Бекобод шаҳридаги “Ўзбекистон металлургия комбинати” фаолиятини…

Ўзбеклар ахмоқона рекордлар ўрнатиш билан овора. Куламизми, йиғлаймизми?

Кеча Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистонда энг катта палов тайёрланди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, рекорд миқдордаги ушбу таомнинг оғирлиги 6 тоннани ташкил этди. Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда пиширилди. Ушбу қозон Олмалиқ кон-металлургия комбинатида…

Мана ҳақиқий хабар: Ҳаж зиёратига кетаётган отахон наркотик билан қўлга тушди

“Ўзбекистон-24” телеканалининг хабар қилишича, самарқандлик Шамши Аҳрор шу йилнинг 11 август куни Саудия Арабистонига муқаддас Ҳаж сафарига кетаётиб, қорадорини яширинча олиб ўтаётганда Самарқнад аэропортида қўлга олинди. Шамши отанинг юклари орасидаги бир неча нондан 2 дона полиэтилен ўрамига салкам 72 грамм…

“Вашингтон Пост” газетаси ҳам Абдураҳим Пўлат ва “Ҳаракат”дан ўрганиб, Туркия хаос ичида қолиши мумкинлигини ёзди

АҚШнинг энг обрўли ва машҳур газеталаридан бири бўлган “Вашингтон Пост” чоршанба кунги сонида шу мамлакатдаги “Иккипартиялик Сиёсат Маркази” (Bipartisan Policy Center) номли аналитик марказнинг Туркия бўйичча мутахассиси Николас Данфорз (Nicholas Danforth) тарафидан ёзилган мақолани эълон қилди. Мақоланинг қисқача мазмуни шундай.…

Ташкент: 400 человек взяли штурмом Верховный суд

15 августа в Верховном суде Узбекистана произошло ЧП — сотни записавшихся на прием к председателю Верховного суда граждан, разгневанные долгим ожиданием, снесли закрытые ворота и ворвались во двор. Толпа насчитывала около 400 человек, передает centralasian.org. «В толпе поднялся сильный крик.…

Хабарга ҳам арзимайдиган воқеа: Барселонадаги исломий терактда 13 киши ҳалок бўлди

Бугун Испаниянинг Барселона шаҳар марказида фургон (юк автомобили) ҳайдовчиси ўз автомобилини йўловчилар устига юрдирди. Ҳозирча, 13 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ярадор бўлганлар сони 50 дан ҳам ортган. Террорист ҳайдовчи қўлга олинган, унинг исми Дрисс Укабир дейилмоқда. Расмидан ҳам кўриниб турибдики…

АҚШ маҳкамалари тарафидан уч одамфуруш ўзбекистонлик қидирилмоқда

АҚШ Божхона ва Иммиграция Назорати Хизмати (ICE) сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, 2005 йилда одам савдоси ва фирибгарликда айбланган уч нафар Ўзбекистон фуқароси – 32 яшар Рустамжон Шукур, 35 яшар Санжар Аъзам ва 30 яшар Нодир Юнус қидирилмоқда. Шунингдек, мазкур…

Ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали Тошкент ва Самарқандда ўрнатилди, у қачон расман очилади ва қачон халқ тарафидан ағдарилади?

Бугун Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти деб ҳисобланадиган ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали ўрнатилди. Ҳозирда ҳудуд ободонлаштирилмоқда. Ҳайкал муаллифи – Илҳом Жаббор. У Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Австралия ва Германиядан иштирок этган 58 нафар ҳайкалтарош орасидан танлаб…