Кечагина ўтган кунимиз

Ёзувчи Нурулло Отахон конституциявий тузумга тажовузда айбланмоқда, бу бечора – Ислом динининг хатолари қурбонидир

Бугун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжа брифинг ўтказиб, кеча Тошкент аэропортида Истанбулдан қайтиб келаётган ёзувчи Нурулло Отахоннинг ушланишига доир тафсилотларни очиқлади. Терговчига кўра, Нурулло Отахон ёзган китоблар ва чиқишлари ўрганилиб, экспертиза хулосалари олинганидан сўнг, унга нисбатан шу йилнинг…

Ҳокимият ичи ва ташқарисидаги кланлар уруши давом этмоқда, Ўзбекистондаги таниқли криминал шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББнинг жиноят қидирув бўлими жиноят олами етакчиси, «Тошкент смотряшийси» сифатида танилган Аббосхон Хўжани қўлга олди. У кўп миқдорда гиёҳванд модда билан савдо қилиш жинояти бўйича айбланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, айни вақтда Аббос Хўжа томонидан таъмагирлик, шунингдек, кўп…

Ўзбекистонга ЕТТБ делегацияси келди, аммо, Шавкат Мирзиё демократик ислоҳотлар ўтказмаса, бу банк бизга жиддий ёрдам бермайди

Бугун Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасида учрашув ва музокаралар ўтказди. Музокараларнинг бош мавзуи…

“Даракчи”: Ўзбекистонда бола сотиш жиноятлари сони сезаларли ортди. “Ҳаракат”: Нега тожикларнинг газетаси ҳақиқий аҳволни ёритмайди?

Мамлакатда энг йирик тиражда чиқадиган “Даракчи” газетасига кўра, Ўзбекистонда бола сотиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилларга қараганда 1,2 фоизга кўпайган. “Содир этилган жиноятлар таҳлил қилиб кўрилганда, аёллар бу қилмишга асосан, моддий бойлик орттириш ҳамда фарзандини боқишдаги қийинчиликлардан қутулиш мақсадида қўл…

Ўзбекистон суверен кредит рейтинги олишни режалаштирмоқда эмиш, Шавкат Мирзиё ҳақиқий ислоҳотлар бошламоқчими?

Gazeta.ru Интернет нашри хабар қилишича, кеча Халқаро пресс-клуб йиғилишида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқор Ўзбекистон суверен кредит рейтинги олишга тайёргарликни бошлаганини билдирибди. Хабарда унинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Биз суверен рейтинг олиш ишларининг энг бошланғич босқичидамиз. Citibank маслаҳатчимиз бўлиши мумкин, эҳтимол…

Бухорода 166 нафар ўзбек тўйда заҳарланди, ҳукумат комиссияси ташкил қилинди

Ўтган куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Диёр» тўйхонасида ўтган тўйда тухумбарак еб, заҳарланган меҳмонлар сони 166 нафарга етди. Ўзбекистон Соғлиқни Cақлаш Вазирлигига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Ромитан туман юқумли касалликлар шифохонасига бўлимига мурожаат қилганлар сони 166 нафардан ошган. «Беморларнинг…

Ўзбекистонликлар ишлаб топган пул еб-ичишдан бошқа нарсага етадими?

Мамлакатда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигининг ривожланиш таҳлили бўйича ўтказилган статистикадан маълум бўлишича, ўтган йили ўзбекистонликлар пулларининг 47,3 фоиздан кўпроғини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлашган. Давлат статистика қўмитасига кўра, ўзбеклар озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга 44,3, уйдан ташқарида овқатланишга 2,5 ва алкогол ичимликларга…

Яхши ва қизиқ хабар: АҚШ “Эксимбанк”и Ўзбекистонда фаолият бошлайди. Қизиқлиги нимадалигини биладиганлар борми?

Ўзбекистон Миллий Банки раиси Суҳроб Холмуродга кўра, АҚШнинг U.S. Export-Import Bank (Эксимбанк) экспорт-импорт банки 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қайта тиклайди. "АҚШ Эксимбанки билан музокаралар ўтказилди. Бу анчагина нуфузли халқаро молия институти. Музокаралар давомида улар ўтказилаётган ислоҳотларга жуда…

Ёзувчи Нурулло Отахон Тошкент аэропортида ҳибсга олинди

Мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлардан умидланиб, бугун тонгда Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтган ёзувчи Нурулло Отахон (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) Тошкент аэропортида ҳибсга олинди. Воқеа шоҳиди бўлган “Ҳаракат” мухбирига кўра, 63 яшар адиб аэропортда қўлига кишан солинган ҳолда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБга олиб…

Шўро даврининг ўзбеги Аҳмаджон Одил бугун вафот этди ва бугуноқ дафн этилди

СССР замонида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ҳам олган Аҳмаджон Одил бугун 92 ёшида Наманган вилоятининг Поп туманидаги уйида вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган “Бирлик”чи Араббой Қодирга кўра, у бугуннинг ўзида Ғурумсаройда дафн этилди. Совет замонининг энг довруқли ўзбекларидан бири…