Кечагина ўтган кунимиз

Шавкат Мирзиё аччиқ қалампир эктирмоқда, уни “чайнаш” учунми?

Ўзбекларда “аламидан аччиқ қалампир чайнаш” деган ибора бор. Аксарият ҳолларда бошлаган иши ниҳоялyамаган ёки муваффаққиятсиз тугаган одам шундай қилади. Ислоҳотлар чорраҳасида турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг 18 минг гектар майдонга аччиқ қалампир экишга буйруқ бергани ҳақидаги хабар ана шу иборани…

АҚШга, тўғрироғи, Reuters Агентлигига ақл кирмоқда: Ражаб Эрдўған ислом мактабларини кўпайтириб, Туркияни қайтадан шакллантирмоқчи экан

Аввалабор шуни айтиш керакки, 2001 йилда Туркияда яратилган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси 2002 йилдаёқ мамлакат парламенти – якка палаталик ва 550 кишилик Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўпчилик овозга эга бўлди, 2007, 2011 ва 2015 йилги сайловларида ҳам кўплик мақеини…

Ш. Мирзиёга саволлар:Қачон ҳақиқий биржа бўлади? Қачон Р. Азимов ўз лавозимига қайтарилади? Қачон Алишер Усмонов ва Рустам Усмонов бизга инвестиция қилишга бошлайдилар? Халқ майдонларга чиқишини кутамизми?

Жаноб Шавкат Мирзиё! Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олганингизга 1,5 йил бўлмоқда. Аввалги ҳаромий президент Ислом Каримнинг исмини абадийлаштириш, шу кунлардан унинг 80 йиллигини нишонлаш билан овора эканлигингизни ҳамма кўриб турибди. Аммо, ҳамма кўрмаса ҳам, “Ҳаракат” кўриб турган ҳақиқат шундан иборатки, Сиз…

Йўқолсин Путин ва шармандагарчилик: 2,4 млн мусулмон яшайдиган Бошқирдистонда бор-йўғи 1 минг 200 та мачит бор экан. “Ҳаракат”: Яшасин ҳақиқий муслмон Шавкат Мирзиё!

Русларнинг Gazeta.ru Интернет нашри хабар қилишича, кеча Бошқирдистоннинг пойтахти Уфа шаҳрига келган Россия Президенти Владимир Путин бу ерда Россия Бош муфтийси Талгат Тожиддин билан учрашибди ва Бошқирдистонда 1 минг 200 та мачит борлиги ҳақида “Бу бизнинг диний анъаналаримиз, жумладан исломий…

Хушхабар: Устюртда янги газ конденсати заҳиралари топилди. «Ҳаракат»: Унинг ҳажми иқтисодиётимизга ёрдам бероладиган даражадами?

Бир неча кун аввал Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захиралари очилибди. Бу ҳақда хабар қилган "Ўзбекнефтегаз" ширкати матбуот хизматига кўра, заҳиралар 3 600 метр чуқурликдадир. Маҳаллий нашрларга кўра, мутахассислар томонидан углеводородлар захиралари ўсишини баҳолаш…

Европанинг 1-чи номерли диктатори Александр Лукашенко дунёнинг 2-чи номерли диктатураси Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарида айтилишича, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати Александр Лукашенконинг давлат ташрифи билан Тошкентга келиши маълум бўлди. Бу борадаги ташаббус Ўзбекистон томонидан чиққан, яъни Шавкат Мирзиё Европанинг 1-чи номерли диктаторини дунёнинг…

Ўзбекистонга аномал совуқ келмоқда

Шу кунларда мамлакатимизда ҳукм сураётган қиш чилласига хос бўлмаган юқори ҳарорат ҳафта охирида ўрнини аномал совуққа юўшатиб беради. 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистоннинг шимоли орқали Ғарбий Сибирда шаклланган совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Метеорологларимизга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати…

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғани: “Ҳароми “Бирлик”чиларнинг ҳам кўпи Тошлоқдан!..” “Ҳаракат”: Ўзбеклар майдонларга чиқиб тиш кўрасатадиган кунлар келмоқда!

Куни кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғанининг селектр мажлисида айтган гаплари ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди. Тарқатилган аудио ёзувларда вилояти ҳокими Ақтўбеда ҳалок бўлган тошлоқликларнинг вилоятни шарманда қилгани, ана шундай бузғунчиларнинг аксарияти ана шу тумандан чиққанини айтилади. Ҳоким Шуҳрат Ғани маънавий…

Ақтўбеда тириклайин ёниб ўлган ўзбекларнинг бир қисми Наманганда дафн этилди

Бу ҳақдаги ЎзАнинг 23 январдаги хабарида “бугун 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан Наманган халқаро аэропортига қўнди” дейилади, аммо у ерга неча кишининг ҳоки олиб келингани, уларнинг исмлари…

Ақтўбе фожаеси ортидан: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати раҳбари ишдан олинди, авиачипталар арзонлаштирилди

Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош директори Улуғбек Рўзиқулни ишдан олди. Норасмий манбаларга кўра, Оқтўбеда юртдошларимизнинг фожеали ўлими сабабларидан бирини аивачипталар, темир йўл чипталарининг қимматлигида кўрган президент бу соҳаларни ислоҳ қилмоқчи. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га шу пайтгача Тошкент халқаро…