Кечагина ўтган кунимиз

Юсуф Жума: ТАНГРИГА ТОПИНИШ – МАНГУ ИНТИЗОМ…

Ҳар сулувда кўриб сонсиз мўъжиза, Сенга сиғинмасам – гуноҳдир катта. Ўзинг ҳам Ўзинга юкингин, Тангрим, Айбдор бўлмагин, юкин, албатта! Сенсиз ушалмайди, биронта тилак, Отингни такрорлаб, сўрайман ёрдам, Калта ақлим олиб келди тоатга, Катта ақлинг олиб келмасми, Эгам?! Тангрига топиниш –…

ССВдан “no comment”. Онкокасалхоналар сотиб юборилаётганига масъуллар изоҳ бера олмади

Тошкентдаги 3та онколоик касалхонанинг сотувга қўйилгани эътирозларга сабаб бўлди, қарор қайта кўриб чиқиладими? Нега бу ҳақдаги ҳукумат қарори яширилган? Kun.uz мухбирининг бу саволига Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги расмийлари жавоб бера олмаслигини билдирди. “Бу борада жараёнлар кетяпти. Бу ўзингиз айтганингиздек мураккаб жараён.…

Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилади

Декабр ойи охирида Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.  Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди. У дўстона саммит «белгиланган анъанага кўра» ўтказилишини таъкидлади.  Октябр ойи ўрталарида Россия президенти Владимир Путин ҳамкасбларини шимолий пойтахтга норасмий учрашувга…

Профессор ХҚҚ раисини аёлларга нисбатан зўравонликларга жим қараб туришда айблади. Раис яна бу мавзуни четлаб ўтди

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик мавзусидаги конференцияда жамоатчилик фаоли Барногул Санақулова Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамовани зўравонликка доир тизимли муаммоларга жим қараб турганликда айблади. Маҳкамова уч дақиқадан ортиқроқ давом этган жавоб-нутқида зўравонлик муаммоси ҳақида деярли гапирмади. 6 декабр куни Тошкентда ташкиллаштирилган «Зўравонликка…

Ўзбекистон Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўлини бошқариш ҳуқуқини бой берди

Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўлини бошқариш ҳуқуқи "Ўзбекистон темирйўллари”дан Қозоғистоннинг Mansour Fatih компанияси ихтиёрига ўтди. Янги компания шу пайтгача 15 млн доллар тўлаб келинган хизмат кўрсатиш ишларини 4,1 млн доллар эвазига амалга оширади. Ўзбекистон томонидан қурилган ва хизмат кўрсатиб келинаётган Ҳайратон –…

Евроиттифоқ ўрмонларни кесишдан кейин ишлаб чиқарилган товарлар импортини тақиқлайди

Европа Иттифоқи давлатлари ва Европа парламенти Европа бозори иштирокчиларига ишлаб чиқариши ўрмонларни кесишни талаб қиладиган маҳсулотларни сотишни тақиқловчи қонун лойиҳаси бўйича келишиб олди. Европарламент ва Европа Иттифоқи ҳукуматлари ўрмонларни кесишга қарши қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришди. 6 декабрь, сешанба куни…

Ўзбекистонда энергетик инқироз: Нима қилмоқ керак?

Ўзбекистондаги кўплаб соҳалар тайёргарлиги бир совуқ тушиб, қор ёғишига ҳам чидаш бермади. Республика бўйлаб газ босими тушиб кетган, электрда мунтазам узилишлар кузатилмоқда, транспорт тизими катта босим остида қолди. Свет сурункали ўчиб туриши сабаб айниқса мамлакатдаги касалхоналарда аҳвол оғирлашиб кетди. Беморлар…

Юсуф Жума: Путин сотқин Тўқаевга ва хоин Мирзиёевга буюрган иттифоқ – СССР…

Дунёнинг бош террорчиси Путин қозоқ элининг қотили,сотқин Тўқаевга қандоқ иттифоқ тўғрисида гапираётганини Тўқаев яхши билади, ўзини билмагандай тутди. Чунки қозоқ қондошларда кўзи очиқлар бор.Шу боисдан Путин бурундан Назарбоевнинг тилакдошлари бўлганларни қирди – Олмаотада қирғин ўтказди. Бу хунаса Тўқаевнинг қўлидан келмасди……

Бензин энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар эълон қилинди

Ҳонгконг, Марказий Африка Республикаси ва Исландияда бензин энг қиммат, Мексика ва Гватемалада энг арзон экани маълум бўлди.  Бензин нархи энг юқори бўлган мамлакатлар рейтингида Ҳонгконг пешқадамлик қилмоқда. Ушбу мамлакат аҳолиси 1 литр бензин учун ўртача $2,5 (27,8 минг сўм) сарфлаяпти. …

ЖССТ дунё аҳолисининг 90 фоизида коронавирусга қарши иммунитет борлигини эълон қилди

Пандемия ўзининг фавқулодда босқичидан ўтди, аммо ҳали тугамади. Дунё аҳолисининг камида 90 фоизида Covid-19 касаллигига қарши иммунитет шаклланган, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. Унинг сўзларига кўра, бу эмлаш ёки аввалроқ одамнинг коронавирус билан касалланганлиги туфайли содир бўлган. «ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра,…