Кечагина ўтган кунимиз

Эронда яқинда иш бошлаган Tasnim Ахборот Агентлиги бир оз аввал парламентга сайланган Фотима Раҳбар коронавирусдан ўлганини билдирди

Инглиз тилида ҳам хабар тарқатувчи бу агентликнинг бугунги хабарида айтилишича, шу йил 21 февралда мамлакат парламентига сайланган Фотима Раҳбар коронавирусдан ўлибди. Турли хабарларда айтилишича, Эронда шу кунгача 4 минг 747 киши короновирус юққан, уларнинг 124 нафари оламдан ўтган.

Кеча, 6 март куни Dow Jones индекси яна 257 поғана пастга тушиб, 25 минг 865 га тенг бўлди

Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, 3 март куни 786 поғанага тушгани, 4 март куни яна 1 минг 173 поғанага юксалгани, 5 мартда 969 поғана пастга тушгани ва 26 минг 121 бўлгани ҳақида…

Қобулда террористлар 29 кишини ўлдириб, 61 кишини ярадор қилдилар. Ўзимизнинг Шавкат Мирзиё қаерда эди?

Афғонистонда инглиз тилида ҳам чиқадиган Tolonews Интернет нашри хабар қилишича, бугун эрталаб Қобул шаҳрида эски лидерлардан бири Абдул Али Мазарийнинг ўлим куни нишонланаётган пайтда, 2 номаълум террорист маросим қатнашчиларига қуролли ҳужум қилиб, 29 кишини ўлдирдилар, 61 киши ярадор бўлди. Хабарларда…

Вой-дод, тўла бозор иқтисодиётига ўтмоқдамизми? Шавкат Мирзиёнинг Навоий Кон-Металлургия Комбинатини ислоҳ қилиш, пахтага давлат буюртмасини бекор қилиш ҳақидаги фармонлари масхарабозликми? Нима қилиш керак?

Бугун, 6 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатимизда пахтага давлат бюртмасини бекор қилиш ва “Навоий Кон-Металлургия Комбинати” (НКНК) давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида қарорларини имзолагани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Биринчи қарор ҳамма учун тушунарлидек кўринмоқда. Аммо, аслида…

Кеча, 5 март куни Dow Jones индекси 969 поғана пастга тушиб, 26 минг 121 га тенг бўлди

Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, 3 март куни 786 поғанага тушгани, 4 март куни яна 1 минг 173 поғанага юксалгани ҳақида хабар бериб, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик. Ҳамма…

Навбатдаги масхарабозлик: Владимир Путин ва Ражаб Эрдўған Москвада Суриядаги уруш масаласида келишишган эмиш

Россия ва Туркия раҳбарлари Владимир Путин ва Ражаб Эрдўған Москвада аввал бошга-бош, кейин делегациялар иштирокида 6 соатлик учрашув ўтказганлари жаҳон оммавий ахборот воситаларида айтилмоқда. Учрашувдан кейин икки раҳбар қўшма матбуот конференцияси ўтказишибди (“Milliyet” газетасидан олинган расм) ва учрашув натижалари бўйича…

Freedom House ташкилоти “Дунёда Эркинлик – 2020” рўйхатини эълон қилди, Ўзбекистон эркинлиги бўлмаган 48 давлат ичида

АҚШдаги машҳур Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Дунёда Эркинлик – 2020” рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда жаҳон давлатлари 3 категорияга бўлинган. 1. Эркин Давлатлар категориясига 83 давлат киритилган. Унинг бошида Финляндия, Норвегия ва Швеция турибди, кейинги ўринларда АҚШ ва бошқа…

Тошкентда ҳам янгилик: Шавкат Мирзиё Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Россиянинг машҳур «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилганини хабар қилдилар. Хабарларда айтилишича, бу учрашувда мамлакатимиз ҳудудидларида геология-қидирув соҳасида ҳамда углеводород конларини, шу жумладан, қазиб олиниши қийин бўлганларини ўзлаштириш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш…

Сенсация: Ўзини ўзи ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ишини Анқара Бош Прокуратураси бекитибди

Туркиядаги онамухолифат ташкилоти – Жумҳурият Халқ Партиясининг “Жумҳурият” газетаси Анқарада исломчиларнинг Истанбулдан сайланган депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини ўзи ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова иши бўйича Анқара Бош Прокуратураси ҳеч қандай қарор чиқармасдан ишни бекитганини Yeniçağ (Янгизамон) газетасига асосланиб бугун…

Кеча, 4 март куни Dow Jones индекси 1 минг 173 поғанага юксалиб, 27 минг 91 га чиқди

Душанба, яъни 2 март куни Dow Jones индекси 1 минг 294 поғанага юксалгани, аммо кеча, 3 март куни 786 поғанага тушгани ҳақида хабар бераркан, воқеалар қандай давом этишини кузатишга ваъда берган эдик. Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди ва аввалари ҳам…