Кечагина ўтган кунимиз

Шавкат Мирзиё рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказибди, ўз хатоларини эсга олмабди! “Бирлик” Партияси нима дейди?

Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай изоҳсиз, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифалардан бири сифатида белгилангани мадҳ этиб, шундай мажлис ўтказган Шавкат Мирзиёнинг хатоларини умуман тилга олишмабди. Маълумки, айнан Шавкат Мирзиё юқори лавозимлардан…

Сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Муҳокамалар давомида Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари, Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатидаги иштироки мамлакатда амалга оширилаётган кенг…

Қизиқ хабар: Долларнинг сўмга нисбатан курси яна кўтарилишни бошлади, бу ҳақда Марказий Банк хабар тарқатди. Лекин, аҳволимиз ҳали ҳам дабдала!

Марказий Банк 2020 йил 12 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги…

Карантин давом этади. 11 майдан янгича тартиб амалда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда карантин чоралари 25 майга қадар узайтирилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Бундай хабарлар асоссиз – Республика махсус комиссияси карантин муддатини узайтириш бўйича қарор чиқармаган. Шу билан биргаликда, аҳолида карантин муддати бўйича тушунмовчилик юзага келган – карантин муддати расман узайтирилмагани…

Ўзбекча ҳақиқат: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони бугун 2418 га чиқибди

Вазирликнинг хабарида, 2020 йил 10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2418 нафар бўлибди. Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2418 га чиқибди. Ким бунга ишонади? Авваллари ҳам кўп…

Шу хабарга ишонасизми: Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош Вазирлари Абдулла Арипов ва Асқар Мамин Мақтааралда янги аҳоли пункти қурилишига старт беришганмиш

Бугун Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистондаги Мирзакентда аҳоли вакиллари билан учрашиб, янги микрорайон қурилиши режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этибдилар. Аввал Бош Вазирлар Қозоғистоннинг Мақтааралдаги Нурлижўл, Оргебас ва Фирдавсий ва Жанажўл қишлоқ округларида ҳам…

Ўзбекистонда ўзбекча масхарабозлик: АҚШда “космик миқдордаги” қарз ва ишсизлик бормиш, иқтисодиёт ёмон аҳволдамиш! “Ҳаракат” нима дейди?

Ўзбекистондаги Kun.uz каби Интернет агентликлари АҚШ иқтисодиёти қандай ҳолатда эканлиги ҳақида ўта салбий мақолалар ҳам эълон қилиш билан шуғулланаётганлари устидан кулишдан бошқа йўл йўқ. Мана бугун, тўғрироғи, ҳозиргина дейиш мумкин, “«Космик миқдордаги» қарз ва ишсизлик. АҚШ иқтисодиёти қандай ҳолатда?” номли…

Шавкат Мирзиё масхарабозлигини Тошкентдаги Ғалаба Боғида давом эттиргани ҳақида

Бугун эрталаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қандайдир Ғалаба Боғидаги “Матонат Мадҳияси” номли ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйганини хабар қилган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё ўша боғдаги, кўринишидан, муҳташам амфитеатрда 9 май – Хотира ва Қадрлаш Кунига бағишланган байрам тадбирларида ҳам…

Москвада Владимир Путин “Номаълум Аскар” қабрига гул қўйди

Табиий, бугунги байрамларнинг асосийси Москвада бўлиши керак эди, табиий, бўлди. Аммо, жуда кичкина шаклда. Россия Президенти Владимир Путин Кремль деворлари орқасидаги қабрга гул қўйди. Сўнгра ўша ерда қисқа нутқ сўзлади. Ўша маросимга оид расмлар дунёда тарқалди десак ҳам бўлаверади Аммо,…

Тошкентда навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё қандайдир Ғалаба Боғидаги қандайдир “Матонат Мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гул қўйибди

Маълумки, ҳаромий Ислом Карим узоқ йиллар аввал 9 май кунининг номини Хотира ва Қадрлаш Куни деб қайта белгилаганди. Кейинчалик жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё шу кунни нишонлаш учун аҳмоқона Ғалаба Боғи қурдирган эди. Бугун масхарабоз Шавкат Мирзиёнинг якка ўзи ўша боғга…