Кечагина ўтган кунимиз

Тошкентда Афғонистонга бағишланган халқаро конференция бўлмоқда

Қирғизларнинг Кабар агентлигининг хабарига кўра, кечадан бери Тошкентда “Афғонистон: барқарорлаштириш стратегияси ва қайта қуриш перспективалари” номли конференция бўлмоқда. Ўзбекистгоннинг расмий хабар агентликлари бу хусусда жим туришибди. Конференцияда Афғонистоннинг бугунги ҳамма муаммоларини тилга олиш режалаштирилган экан. Бу анжуман Сиёсий тадқиқотлар маркази,…

Халқаро Валюта Фонди директори: МДҲнинг умуий валютасини яратиш – тўғри йўл

Кеча Бишкекда бўлган Халқаро Валюта Фондининг директори Доминик Стросс-Кан бу ерда бир қатор учрашувлар ўтказди, Миллий Университет талабалари олдида нутқ сўзлади. Саволларнинг бирига жавоб берар экан, МДҲда умумий валюта яратииш – тўғри йўналишдаги ҳаракат эканлигини гапирди. Бу масалада сиёсий қарор…

Қамоқхонадан яна бир маҳбуснинг жасади келди

Кеча тунда Зарафшондаги 64/48-жазони ижро этиш муассасасидан мамлакат конституциявий тузумига тажовуз қилганликда айбланб, жазо муддатини ўтаётган 45 яшар Неъмат Зуфаровнинг жасади келди, деб ёзди “Озодлик овози” интернет нашри. Неъматнинг танасида кўплаб жароҳат излари бор эди, ИИВнинг жазони ижро этиш Бош…

Туркияда янги жанжал: армия исломчиларни йўқ қилмоқчими?

Туркияда сиёсий жанжалларнинг кети узилмайди. Шу кунларда Туркия оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзуси гўёки Туркия армиясининг Бош штабида тайёрланган ва полициянинг қўлига тушиб қолган “рекационерларга қарши операция плани”. Бу ҳужжат исломчиларга яқинлиги билан танилган “Тараф” газетасида эълон қилинди. Газетадаги мақоланинг…

“Эзгулик” яна қийноқлар ҳақида бонг урмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган 26-сонли релизида Юнусобод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакилларининг босқинчилик, талончилик, ўғирлик, муассасалар ҳужжатларини босқинчилик билан эгаллаган ҳамда вояга етмаган шахсни жиноятга ундаган “гуруҳ”ни фош қилгани айтилади. Гуруҳ сўзининг қўш тирноққа олингани…

Иран обвинил США во вмешательстве в дела страны

Иран 17 июня обвинил США в грубом вмешательстве во внутренние дела страны, передает Associated Press. Сторонники оппозиции третий день подряд проводят на улицах Тегерана митинги в знак протеста против результатов президентских выборов. На состоявшихся 12 июня выборах победу одержал действующий…

Жарқўрғон ҳокими Барот Ҳамидов фрмерларга солиқ сочди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими Барот Ҳамидов туман ҳудудидаги фермерларга бир бункердан ғалла солиғи сочди. Кун сайин маҳаллий давлат ҳокимияти тизими ўрта асрлар бошқарувига монандлашиб бораётган мамлакатимизда ҳокимларнинг бундай солиқ очиши мутлақо табиий ҳолга айланмоқда, дейди мухбиримиз. Жарқўрғон ҳокимининг жорий…

Ўзбекистон футболчилари Баҳрайндан мағлубият билан қайтди

Бундан бир неча дақиқа аввал футбол бўйича Баҳрайн ва Ўзбекистон терма жамоаларининг учрашувида байрайнликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Тошкентда Япония термасидан мағлубиятга учраган футболчиларимиз амалда жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлишганди, бу ҳақда хабар ҳам…

Сўз ўғрилари фақат журналистлар ичида эмас

Аввалги хабарларимизда “Ҳаракат” агентлигининг бир неча даракларини ўғирлаб, ўз сайтида чоп этган ҳамкасбларимизнинг этикаси ҳақида айтгандик. Бу касалликдан “Озодлик” радиоси мухбирлари ҳам бебаҳра эмаслигини таъкидлагандик. Бугун радионинг интернет сайтида ўзбек хонандаси Феруза Жуманиёзованинг Германияда истиқомат қилаётган афғон қўшиқчиси Жавид Шарифнинг…

Ўрол Бобоқулов туманда ҳоким эди, энди турмада ҳоким…

Аввалги хабарларимизда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Ўрол Бобоқуловнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожда айбланиб, ҳибсга олинганини айтгандик. Бугун собиқ ҳоким билан Сурхондарё вилояи прокуратурасининг тергов изоляторида бирга ўтирган гумондор Панжи Ҳакимовнинг айтишича, Ўрол Бобоқулов изоляторда ҳам ҳокимликни қўлга…