Кечагина ўтган кунимиз

Швецияда “Бирлик”чининг хонадонида тўй

Бу мамлакатда йиллардан бери сиёсий қочқин сифатида яшаётган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг уйида кеча никоҳ тўйи тантаналари бўлиб ўтди. Пўлат ва унинг турмуш ўртоғи Насиба келин туширишди. Уларнинг ўғли Баҳодир ва келин Муслиманинг никоҳ тўйи Швеция ва Данияда…

Пойтахт бўйлаб “Оқ “Матиз” ови” бошланди

Кечаги хабарларимизда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига таяниб, Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун айни соатларгача ойдинлашган тафсилотлар қуйидагича: ўша маъшум тунда уч номаълум шахс қорига 9 та пичоқ зарби урган. Зарбнинг 5…

Даниянинг собиқ бош вазири НАТО бош котиби сифатида иш бошлади

1 августдан НАТОнинг бош котиби лавозимига расман ўтирган даниялик Андерс Фог Расмуссен бугун хизмат вазифасини бажаришга бошлади, дейилади дунё оммавий ахборот воситаларининг хабарида. 28 мамлакатни бирлаштирувчи альянснинг бош котиби биринчи куниёқ матбуот конференцияси ўтказди ва НАТОнинг сиёсатини ўзи қандай кўриши…

Робия Қодирнинг қариндошлари Хитой ҳукуматнинг босими остида унга қарши чиқмоқдалар

Жаҳон Уйғурлар Конгрессининг раиси Робия Қодир бир неча йилдан бери АҚШда яшайди. У Уйғур-Шинжон мухтор ўлкасида уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган ва шу сабали Хитойда бир неча йил қамоқда ҳам ётган, дунё жамоатчилигининг талаби билан озод қилинганди. Хитой расмийлари шу йил…

Покистоннинг Сват водийсида мактаблар қайта очилди

Ҳукумат қўшинлари икки йил Толибон ҳокимиятида остида қолган Сват водийсини сўнги уч ай давом этган шиддатли жанглардан кейин ислом жангариларидан тозаладилар. Ўтган ҳафтанинг охирги куни бу ерда мактаблар ҳам очилишга бошлади. Бу жанглар давом этаркан, миллионлаб одамлар Сват водистни тарк…

Урумчида тартибсизлик қатнашчиларидан яна 319 киши ушланган

Хитойнинг расмий “Синьхуа” агентлигининг Урумчи полициясига асосланиб хабар беришича, 5 июлдаги тартибсизликлар давомида 253 киши ушланган бўлса, ўтган вақт ичида, тартибсизликларда иштирок этишда айбланиб, яна 319 киши ҳибсга олинган. Урумчи шаҳар Жамоат хавфсизлиги бошқармаси 30 июль куни ҳамма маҳаллий газеталарда…

Эронда собиқ президент намойишчиларнинг судланишини қоралаши ўзбекларни ўйлантириб қўйиши керак

Эронда июнь ойида ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишларида иштирок этганлардан тахминан 100 киши устидан шанба куни суд бошланди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Ҳокимият уларни тартиб бузарликда ва давлат хавфсизлига таҳдид солишда айбламоқда. Намойишчилар юрт ташқарисидаги мухолифат вакиллари…

Ўзбекистонда табиат ҳам сиёсатга ўхшаб бормоқда

Кеча кучқурун пойтахтда кучли момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Ҳали саратоннинг тафти кетмай туриб, ёмғир ёққани кўпчиликни ажаблантирди. Август бошига хос бўлмаган бундай ҳолатни кўпчилик сўнгги марта қачон кузатганини ҳам эслай олмайди. Табиатни эски ҳисоблар билан ўлчайдиганларга кўра, 5-6 августга қадар…

Қарши бош каналлари бошқармаси раҳбарияти устидан суд ниҳоясига етди

Бундан бир неча кун муқаддам Қарши бош каналлари бошқармаси раҳбарлари устидан жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судида давом этаётган маҳкама ниҳоясига етди. Бошқарма маъмурияти директори Рустам Очилов ҳамда ҳисобчи, насос бошлиқлари шартли муддатларга кесилиб, икки йилгача мансабдор бўлиб ишлаш ҳуқуқидан…

Анвар қорининг аҳволи ўнглангани йўқ, суиқасдчилар ҳизбутаҳрирчилардан дейилмоқда

Ўтган куни тунда чавақланган Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновнинг аҳволи ҳали ўнглангани йўқ. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказида экани таъкидланаётган домла ҳануз кома ҳолатида экан. Узунқулоқ гапларга кўра, суиқасдчилар диний радикал оқим фаолларидир. Гўё, бундан бир…