Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Эзгулик”нинг бир фаолига ўткир сурункали сил, бошқасига қийноқ таҳдид солмоқда! (Пресс-релиз № 44, 26.10.2009)
Бу пресс-релизда “Эзгулик” жамиятининг фаоллари Дилмурод Саййид ва Абдурасул Худойназаровнинг тақдири бўйича хавотирлик билдирилади. Маълумки, Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди ҳукми билан товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб, 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид (Саидов)нинг аҳволи оғир.…
